15:50 / 22.10.2021
2 122

Илмий тадқиқотчи Ойдин Ҳақназарова: «Манзилга етмайди майда қадамлар...»

Илмий тадқиқотчи Ойдин Ҳақназарова: «Манзилга етмайди майда қадамлар...»
Тошкентга келиб ётоқхонада яшамаган, прописка, ижара муаммосини бошидан ўтказмаган одам бўлмаса керак. Айниқса у илм кишиси бўлса. Чунки илмни танлаган одамда ортга қайтишга йўл бўлмайди. Бухоронинг Шофиркон туманида туғилган Ойдин Ҳақназарова айни дамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўқитувчи, тадқиқотчи.

—Отам бешта болани ўқитаман, деб Тошкентга келган. Уйдагиларга ёрдам бериш мақсадида иш излаганман. Лекин пойтахтдан бирон жойдан иш тополмаганман. Дастлаб Санъат ва маданият институтида ўқидим. Тўқимачилик ва енгил саноат институтида амалиётга қатнаб юриб лаборант бўлиб ишга кирдим. Кейин шу ерда иккинчи мутахассисликда, магистратурада ўқидим... Албатта ўқитувчи учун ётоқхонада яшаш осон эмас, яна талабалар орасида. Аммо шу кунлар бизни тарбиялади. Барча ўқитувчиларнинг орзуси уйлик бўлиш эди. Ҳатто бу ҳақда «Уй дардида» деган шеър ҳам ёзганман. Афсуски бу кунларимни онам кўролмади.

Ойдиннинг онаси ўзи айтганидек, ҳар бир ишида суянч, қалқон эди. «Илм қилишинг керак», «Имтиёзли уйларга ҳужжат топшириб қўй», дея Ойдинга доимо мотивация берган ҳам онаси эди. Докторантурага ҳужжатларини топширишга кетганида Ойдин онасидан ажраб қолди... Бир фурсат Ойдин барча нарсага қўл силтади. Аммо у энди онасининг орзуларини ушалтириш учун ҳам ҳаракат қилиш кераклигини англаб етди. Кейин унинг энг катта орзуси ушалди. Институтдан Ойдиннинг фамилияси ҳам имтиёзли уй берилиши керак бўлган рўйхатга киритилибди.

—Менга уйнинг калити ва сертификати топширилганда ҳам қувондим, ҳам йиғладим. Онамнинг бу кунларимни кўрмагани учун ўксиб-ўксиб йиғладим. Лекин бу янгиликни баҳам кўрадиган яна бир қадрдоним — отам бор эди. Отамнинг олдига гўёки қанот ёзиб учиб бордим. Отам хушхабарни эшитиб мени маҳкам қучоқларкан, титраганини сездим, ахир бу биз учун чинакам мўъжиза эди. Тасаввур қилинг, неча йиллик орзуим ушалди. Энди болаларимнинг алоҳида дарс қиладиган хонаси бўлади, менинг ҳам уйим бор, деган фахр туйғуси бор эди қалбимда. Шунда англадимки, одам орзудан ташқари мақсади йўлида тинмай меҳнат қилиш керак экан...

Мен ҳар доим мана бу шеърни айтишни яхши кўраман:
Манзилга етмайди майда қадамлар,
Майда орзулардан асрангин юрак,

Майда гап-сўзларни қўйинг одамлар,
Токи майдалашиб кетмасин ҳаёт.

Майда орзулардан асрангин юрак,
Катта шеъриятни сол дилистонга,

Катта мақсад, катта қадамлар керак,
Катта йўлга чиққан Ўзбекистонга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Илмий тадқиқотчи Ойдин Ҳақназарова: «Манзилга етмайди майда қадамлар...»