Фото: Sputnik
24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловида унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этган 8 203 нафар маҳкум ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга.
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов жазони ижро этиш муассасаларида сайлов жараёни қай тарзда ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.
“Жорий йилги президент сайловида илк бор унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам қатнашади. Хусусан, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга 8 203 нафар сайловчи (569 нафар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 1 300 нафар унча оғир бўлмаган, жами 1 869 нафар; 6 334 нафар тергов ҳибсхоналарида) овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга.
Сайлов қонунчилигига кўра, сайловга 60 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги сайловчиларнинг овоз бериши учун тергов ҳибсхоналарида – 12 та, жазони ижро этиш колонияларида – 4 та ва манзил-колонияларида – 2 та, жами 18 та сайлов участкалари ташкил этилди. Мазкур сайлов жараёнларида номзодлар, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эга ва улар тўсиқсиз ичкарига қўйилади”, дейди Шоҳрух Ғиёсов.
ИИВ полковниги ЖИЭМ ва тергов ҳисбхоналаридаги сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланишини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳудудий сайлов участкалари орқали сайловда иштирок этадиган 1 660 нафар маҳкумдан 1 274 нафари 23 та манзил-колониядан транспорт орқали ҳудудий сайлов участкаларига олиб борилади, 15 та ёпиқ турдаги муассасаларда сақланаётган 386 нафар маҳкумга эса сайлов қутилари олиб келинади.
Эслатиб ўтамиз 2019 йилнинг 4 сентябридан сайловлар тўғрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришга мувофиқ, маҳкумларга ҳам сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилганди. 2019 йилги парламент сайловларида 3 619 нафар маҳкум овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган.
Аввалроқ Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Сайлов кодексининг 5-моддасига кўра суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этгани учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмаслиги, сайлов куни 18 ёшга тўлган, қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этгани учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар эса овоз бериш ҳуқуқига эгалигини айтганди.
Маълумот учун: Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар – қасддан содир этилиб, уч йилдан кўп бўлмаган, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси.
Унча оғир бўлмаган жиноятлар – қасддан, уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди