Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Фарғона вилоятида «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи»га тегишли йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса 2021 йилнинг 22 октябрь куни соат 23:00 атрофида Фарғона шаҳар, Саноат кўчаси 240-уйда жойлашган завод ҳудудида содир бўлган.
Таъкидланишича, бошқарманинг тезкор бошқарув марказига 22 октябрь куни соат 23:08 да заводнинг кириш йўлаги яқинида ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли автобуснинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Воқеа жойига 3 дақиқадан сўнг вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган. Соат 23:12 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:16 да тўлиқ бартараф этилган.
Автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?