15:22 / 06.11.2021
1 344

«Цензура ўрнатиш, ОАВга босим ва тазйиқ ўтказиш, материал ва техник воситаларни ғайриқонуний равишда олиб қўйиш учун жавобгарлик кучайтирилади» — Президент

«Цензура ўрнатиш, ОАВга босим ва тазйиқ ўтказиш, материал ва техник воситаларни ғайриқонуний равишда олиб қўйиш учун жавобгарлик кучайтирилади» — Президент
Фото: Президент матбуот хизмати
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари маросимда сўзлаган нутқида ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик кучайтирилишини таъкидлаб ўтди.

Мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда.

Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз.

Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади
, — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Цензура ўрнатиш, ОАВга босим ва тазйиқ ўтказиш, материал ва техник воситаларни ғайриқонуний равишда олиб қўйиш учун жавобгарлик кучайтирилади» — Президент