3 194
Фарғона вилояти ИИБ вазирга видеомурожаат йўллаган собиқ инспектор тўғрисида маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда собиқ ИИБ ходимининг вазир Пўлат Бобожоновга юборган видеомурожаати тарқалгани тўғрисида хабар берилганди. Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бунга муносабат билдириб, Қува тумани ИИБ раҳбариятининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича тарқатилаётган важлар ўрнатилган тартибда текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, мазкур мурожаат ўрганиб чиқилган.
Вилоят ИИБнинг расмий баёнотида қайд этилишича, мурожаатчи Нозимжон муқаддам ички ишлар органларида ишлаб, хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, сурункали равишда хизмат интизомини бузиб, ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этгани учун салбий сабабларга кўра, 2021 йилда ички ишлар органларидан бўшатилган.
Шунингдек, маълум қилинишича, собиқ ходимнинг видеомурожаатидаги ИИО ходимлари билан боғлиқ келтирилган ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ тегишли хизматлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»