Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида мактаб директори журналист фаолиятига қаршилик кўрсатиб, видеокамерасига шикаст етказгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси мазкур масала юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ўрганишлар натижасида 2021 йил 12 ноябрь куни Сариосиё тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28-сонли умумтаълим мактаби директори Т.У. бир гуруҳ ўқитувчиларнинг директор устидан йўлланган шикоят аризасини ўрганиш мақсадида борган «Diyor24» нашри журналистлари фаолиятига қаршилик кўрсатгани ва камерасига шикаст етказгани ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарманинг масъуллари томонидан ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, аввалроқ мактаб директори Т.У.га нисбатан ўз лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан ёндашиб «фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасини ижро интизомини ва одоб аҳлоқ қонун қоидаларини бузганлиги сабабли «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.
Текширув натижаларига кўра яна қўшимча ахборот берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди