Фото: Google Images
Тиббий маълумотларга қараганда сепкиллар теридаги унча катта бўлмаган сарғиш, қўнғир, қорамтир, шакли ҳар хил пигментатив доғлар ҳисобланади. Моддаларнинг мувозанатсизлиги, стресс ва витамин етишмовчилигидан пайдо бўлиши ёки ота-онадан болага ирсий ўтиши ҳам мумкин. Кимгадир сепкиллар жуда ярашиб туради. Аммо уларсиз жозибали кўринишни истайдиган аёллар ҳам орамизда талайгина. Ана шундай қизларимиз учун косметолог Шаҳноза Гулямованинг тавсия ва маслаҳатларини тақдим этамиз.
Сепкилларни кетказишни тавсия қилмайман
— Мен сепкилларни гўзаллик деб ҳисоблайман. Чунки Аллоҳ таоло барчамизни ўзимизга хос қилиб яратган. Сиз каби ўхшаши йўқ. Сепкилини йўқотишга келган мижозларимга ҳам ўзингизга жуда ярашиб турибди. Ҳали улар тўкилиб кетганидан кейин «сепкилларимни топиб беринг» деб менга тўполон қилиб келманг, деб ҳазил қиламан.
Мен Аллоҳ берган хилқатни ўзгартиришга қаршиман. Фаолиятимда ҳам умуман ташқи кўринишни ўзгартирувчи муолажалар қилмайман.
Фото: Instagram / @kosmetolog_shahnoza
Сепкилларни бутунлай йўқотиб бўлмайди
Аммо баъзи аёлларимизнинг юзидаги сепкил турмуш ўртоғига ёқмайди ёки юзи тиниқ бўлишини хоҳлайди. Айнан шундай аёл-қизларимиз учун сепкил туширувчи махсус муолажамизни қўллайман.
Бизда ИПЛ лазеримиз бор. У билан ярим соат давомида ишлаймиз: 15 кунда сепкиллар тўкилиб тушади.
Фото: Instagram / @kosmetolog_shahnoza
Қуёш натижасида юзга тушган сепкиллар наслийдан кўра даволаш муддати узоқроқ бўлади. Масалан, наслий сепкилларни кетказишга битта муолажа етса, қуёшдан тушган сепкил доғ ҳисобланади. Уни кетказишга кўп вақт ва парвариш керак бўлади.
Лекин бир нарсани алоҳида таъкидлашим керак, ҳар қандай муолажа муддати узоғи 4-5 ойга етади холос. Вақт ўтиб, юзда пайдо бўлаверади. Чунки бу тиббиётда наслий касаллик ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”