Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Ширмонбулоқ қишлоғида яшовчи Одилбек Сиддиқов ўз хонадонида папайя дарахтини иқлим шароитига мослаштирди. Бунинг натижасида дарахтнинг мевасидаги таъм ҳам ўзгарди. Яъни аслида бодринг таъмини берувчи мева энди ҳандалак таъмли бўлди.
– Ўзим болалар шифокори бўлганим боис инсон саломатлиги учун фойдали меваларни етиштиришга қизиқаман,– дейди Одилбек Сиддиқов. – Аслини олганда фойдасиз меванинг ўзи йўқ. Бироқ юртимизда етиштирилмайдиган мевалар ҳам кўп! Ана шулардан бири папайя бўлиб, Ўзбекистонда унинг ўриндоши йўқ. Папайя тиббиётда ҳам, косметологияда ҳам бирдек фойдали! У диск чурраси, ошқозон-ичак ҳазми, қандли диабет билан боғлиқ касалликларни даволашда қўлланилади. Витаминга бой. Уни истеъмол қилган кишининг юзи тиниқлашиб, организми ёшаради.
Маълумотларда баён этилишича, ушбу ўсимлик ҳосили даромад манбаи ҳамдир. Сабаби, ҳар бир дарахт 15-20 кг ҳосил беради ва 1 кг папайянинг нархи 150 минг сўм туради. Шифокор шу билангина кифояланиб қолмай, иссиқхонасида тиббиёт ва табобатда кенг қўлланиладиган фехоа, зайтун, мандарин, лимон, грейпфрут, маракуя, гожжи, банан каби ўсимликларни ҳам парваришламоқда. Унинг мақсади ноёб ўсимликларни минтақамиз шароитига мослаштириш ва оммалаштиришдан иборат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»