22:44 / 02.12.2021
3 244

Ипотека кредити шартларидан бир қатор чекловлар чиқариб ташланади

Ипотека кредити шартларидан бир қатор чекловлар чиқариб ташланади
Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев соҳага бағишланган видеоселектор давомида таъкидлаб ўтди.

«Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади. Бунинг учун, аҳоли ва қурувчи тадбиркорларга ипотека тизими ва қурилиш соҳасида бўладиган енгиллик, қулайлик ва имкониятлар берилади», — деди давлат раҳбари.

Президент томонидан таъкидланишича, бундан буён, ипотека кредитлари шартларидан бир қатор чекловлар чиқариб ташланади.
«Бугунги кунгача, ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бор эди (майдони – 70 квадрат метргача, нархи – 400 миллион сўмгача). Ушбу чекловлар чиқариб ташланади.

Энди, сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъий назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади
», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хилда 10 фоиз этиб белгиланишини таъкидлаб ўтди. Ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида эса 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ипотека кредити шартларидан бир қатор чекловлар чиқариб ташланади