14:58 / 18.12.2021
1 457

Бош кийимига «пуфлатган» ЙПХ ходимига жазо тайинланди

Бош кийимига «пуфлатган» ЙПХ ходимига жазо тайинланди
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мадетов бош кийимини ечиб ҳайдовчи Қ.А.дан пуфлашини сўраганлиги акс этган видео тарқалганди.

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Мадетовга нисбатан «Қаттиқ ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош кийимига «пуфлатган» ЙПХ ходимига жазо тайинланди