09:24 / 20.12.2021
2 136

Синглингизнинг йўлини тўсишса, нима қиласиз?

Синглингизнинг йўлини тўсишса, нима қиласиз?
Айни пайтда AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида «Эксперимент» лойиҳасининг навбатдаги сони намойиши бошланмоқда. Инсонларнинг жамиятдаги турли вазиятларга муносабатини акс эттирувчи мазкур кўрсатувнинг бугунги сонида аёлларга бўлаётган муносабатларга нисбатан ҳамюртларимиз қанчалик эътиборли эканлиги текширилди.

Маълумки, ҳар бир жамиятда яхши инсонлар қаторида ёмон хулқ эгалари ҳам мавжуд. Хусусан, бегона қизларга «гап отиб», уларни одамлар орасида ноқулай аҳволга солувчи, аёлларга нисбатан ёмон муомалада бўлувчи айрим беодоб кимсалар сабабли кўпчилик муслима опа-сингилларимиз азият чекишади.

«Эксперимент»нинг ушбу сонида айнан шундай ҳаракатлар қилаётган, бир қизни йўлини тўсиб, одамлар эътиборини ўзига жалб қилаётган йигитга атрофдагиларнинг муносабати қандай бўлишига қизиқдик. Кўпчилик одамларнинг бу ҳолатга бефарқлиги бизни ранжитди. Баъзилар ҳолатни узоқ кузатиб туришса ҳам, лекин ҳеч бўлмаса «Ўзингни ҳам опа-синглинг бор, бу қизни тинч қўй», деган насиҳат ҳам қилишмади. Ҳатто айрим ёшлар бир қизнинг йўлини тўсиб, уни омма олдида шарманда қилаётган йигитни тартибга чақириш ўрнига ушбу ҳолатни мазах қилишди.

Шукрки, бу борада жамиятимиз буткул ботқоққа ботгани йўқ. Ёши катта инсонлар, айрим аёллар ва ҳатто бошқа миллат вакиллари ҳам ноқулай ҳолатда қолган қизга ёрдам беришди. Ана шундай яхши, тарбияли инсонлар бор экан, яхшиликлардан умид қилсак бўлади. Фақат баъзиларга бирозгина қатъият керак, холос.

Ҳар бир қиз, ҳар бир аёл она демакдир. Шундай экан, уларни эъзозлаш, ҳурмат кўрсатиш керак. Баъзи йигитлар каби уларга «гап отиб», ортидан юриш эмас, жамоат жойларида уларга эҳтиром қилиш, навбатда турганда ўтказиб юбориш, қийин ҳолатларда ёрдам бериш керак. Ҳар бир инсон жамики аёлларга нисбатан ўз онаси, опа-синглиси, яқини сифатида муносабатда бўлса, ўйлаймизки, бу борада юқорида қайд этилганидек муаммолар юзага келмайди.

«Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал» деганларидек, яхшиси кўрсатувнинг навбатдаги сонини ўзингиз томоша қилишингизни тавсия этамиз. «Эксперимент» жамият ҳаётидаги оғриқли ва муҳим ҳолатларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Синглингизнинг йўлини тўсишса, нима қиласиз?