22:28 / 07.01.2022
1 945

Қашқадарёда ака-ука қарзини бермаган танишини пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарёда ака-ука қарзини бермаган танишини пичоқлаб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 5 январь қарзини қайтармагани учун танишини пичоқлаб ўлдирган ака-ука қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 13:20 атрофида туманнинг «Лолистон»маҳалласида яшовчи Ш.Ф. (ука) ва М.Ф (ака) исмли шахслар «Кулолик» маҳалласида яшовчи таниши Р.З. билан «Оқсарой» маҳалласида жойлашган устахонада кўришган. Илгари ўрталарида бўлган қарз юзасидан жанжал келиб чиққан. Р.З. қарзини қайтариб беришини айтиб, Ш.Ф.ни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ш.Ф.нинг жаҳли чиқиб, устахонадаги темир қувур ва пичоқни олиб, З.Р.нинг орқасидан қувиб бориб, темир қувур билан уриб йиқитган. З.Р. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнидаги пичоғини олган вақтда Ш.Ф. қувур билан унинг қўлига ургани учун пичоқ ерга тушиб кетган.

Укаси ва таниши ўртасидаги жанжални кузатиб турган М.Ф. ўзи ишлаётган устахонадан ёғоч калтак олиб келиб, З.Р.нинг бош соҳасига бир неча марта қасддан урган. Шу вақтда укаси ерда ётган пичоқни олиб, танишининг чап кўкрак чап ва ўнг ён соҳасига икки марта санчиб олган. Пичоқ дастаси ва тиғи ўртасида синиб кетгани боис ёнидаги пичоқ билан ерга қараб ётиб қолган З.Р.нинг орқа кўкрак соҳасига 8 марта уриб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ака-ука қарзини бермаган танишини пичоқлаб ўлдирди