2 306
Германияда ўзбекистонлик ҳамшираларга 2,5 минг доллардан ортиқ маошли иш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонлик ҳамшираларга Германияда ишлаш имконияти тақдим этилди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, агентлик ҳамда Швейцариянинг Globogate Recruiting GmbH ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
Номзодлар учун талаблар:
- 39 ёшдан ошмаган ва даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган ҳамширалар (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
- психиатрия бўлимида ишлаш учун касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар;
- тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;
- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
- Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
- номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
- Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши.
Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга Тошкент шаҳрида бепул турар жой, ўқув хонаси ҳамда ойлик стипендия шароитлари яратиб берилади.
Шунингдек, Globogate Recruiting GmbH қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
- немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
- ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
- ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
- Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
- меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан (тахминан, 2600 АҚШ доллар) кўп), нафақа, суғурта, таътил ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.
Лойиҳада иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади