Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан сохта диплом ясаб сотувчилар қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Пахтакор тумани «Оқбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро харидордан 400 доллар миқдорида пул олиб, ваъда қилинган дипломни бераётган пайтда далилий ашёлар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида сотувчи дипломни ўзига олдиндан таниш бўлган Пахтакор туманидаги ўрта умумтаълим мактаби директоридан 300 долларга, у эса ўз навбатида шу ҳудуддаги касб-ҳунар мактаби директори ўринбосари вазифасида ишловчи шахсдан 200 долларга сотиб олгани маълум бўлган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро қалбаки диплом ва иловаларни тайёрлаб, унга муҳр ва имзолар билан ишлов берганлиги аниқланган. Ушбу шахснинг яшаш манзилидан компьютер ва қоғоз чиқариш қурилмаси ҳужжатлаштириб олинган. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда