23:00 / 13.01.2022
2 323

Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди

Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев 13 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Беларусь президенти Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди.

«Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз. Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз
», – деди давлат раҳбари.

Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги тартибсизликларга бағишланган онлайн йиғилиши 10 январь куни бўлиб ўтганди. Йиғилишда сўзга чиққан Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз нутқида Ўзбекистонни тилга олиб, «Қозоғистондаги вазиятдан, аввало, Ўзбекистон ҳушёр бўлиши керак. Акс ҳолда, биздаги маълумотларга кўра, тўполон ташкилотчиларининг нигоҳи, жумладан, Ўзбекистонга қаратилган», – деган эди.

Эслатиб ўтамиз, Лукашенконинг сўзларига хорижлик мутахассислар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтганди. Покистонлик мутахассис, Глобал ва стратегик тадқиқотлар марказининг ижрочи директори, Кҳалид Таимур Акрам «бундай фикрлар умуман нотўғри, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кучли ва барқарор мамлакатлардан бири ҳисобланиши»ни айтиб ўтди.

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти марказининг етакчи мутахассиси Станислав Притчиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги вазият Қозоғистондагидан тубдан фарқ қилади.

«Масалага глобал ёндашадиган бўлсак, албатта, вазиятга таъсир кўрсатиш мумкин. Аммо Ўзбекистондаги амалдаги вазият Қозоғистондаги вазиятдан тубдан фарқ қилади: у ерда Қозоғистонда кузатилгани каби бирор сиёсий қарама-қаршиликлар кузатилмаяпти», – деди Притчин.

Ҳиндистонлик собиқ дипломат Винод Кумарнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Россия ёки Хитой билан чегарадош эмас, мамлакат ўзини ўзи таъминлай олади. Лукашенконинг сўзлари эса шунчаки Ўзбекистонни КХШТга аъзо қилишга қаратилган «таклиф»дир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди