12:21 / 23.01.2022
1 289

Президент амалдорлар ҳақида: «Ҳаммаси бойвачча — машинада юради...»

Президент амалдорлар ҳақида: «Ҳаммаси бойвачча — машинада юради...»
Фото: Президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Тошкентдаги жамоат транспорти инфратузилмасини танқид қилди. Бу ҳақда 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишиш чоғида маълум қилинган.

Президент ташрифи давомида амалдорлар шаҳар ичида жамоат транспортида юрмаслигини таъкидлаб ўтди.

«Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарнинг ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради. Ҳудудлар бўйича айтинглар, агар сизларни кучларинг етмаса, туман ҳокимларини олиб, ўзим юраман, шундан бошқа ишим қолмади»,—дея таъкидлади президент.

«Юринг президент, автобусга мининг деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак. Вилоятлар кесимида ўганиш зарур, қайси вилоятга қанча транспорт етишмаяпти. Ўзбекистон фақат Тошкентдан иборат эмас»,— дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент амалдорлар ҳақида: «Ҳаммаси бойвачча — машинада юради...»