17:53 / 03.02.2022
1 506

Санжайдан шоир Усмон Азим фойдасига 97 миллион 800 сўм ундириладиган бўлди

Санжайдан шоир Усмон Азим фойдасига 97 миллион 800 сўм ундириладиган бўлди
Фото: «Дарё»
Хонанда Санжай томонидан куйланган «Карвон» қўшиғи атрофидаги мунозаралар давом этмоқда. Ушбу қўшиқ сўзи Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга тегишли бўлиб, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди Санжайдан шоир Усмон Азим фойдасига 97 миллион 800 сўм ундирилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йилнинг 13 январь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида «Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти» «Uzavtor.uz» томонидан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан киритилган даъво ариза Санжар Жавбердиев томонидан куйланган «Карвон» қўшиғи шеъри юзасидан кўриб чиқилди.

Жавобгар Санжар Жавбердиевнинг қилган ҳаракатлари Ўзбекистон «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунига зид деб топилди.

Мазкур қонунга кўра, ҳар бир шахс бирон-бир муаллифнинг асаридан фойдаланишда бевосита ушбу муаллиф ўзидан ёки меросхўрларидан розилик олиши ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосида бошқарувчи ташкилотлар билан тегишли тартибда шартнома имзолаши кераклиги белгиланган.

Айни вақтда жавобгар Санжар Жавбердиев Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг розилигисиз «Карвон» шеъри матнидан ноқонуний фойдалангани «Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар ҳимоя қилиш жамияти»нинг саъй-ҳаракатлари натижасида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида ўз тасдиғини топди.

Суд томонидан жавобгарга нисбатан 40 миллион сўм маънавий зарар ҳамда БҲМнинг 200 баробари миқдоридаги сумма, яъни бой берилган фойда сифатида шоирга ундирилиши, шунингдек, жавобгар ижросидаги «Карвон» қўшиғи барча ижтимоий тармоқлардан олиб ташланиш мажбурияти юкланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Санжайдан шоир Усмон Азим фойдасига 97 миллион 800 сўм ундириладиган бўлди