Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 50 минг долларни олган пайтида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муроджон Азимов иштирокидаги аппарат йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё».
Қайд этилишича, Миришкор тумани ҳокимининг 2021 йил сентябрь ойидан бери Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган ўринбосари У.Я. фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб, 80 минг доллар сўраган. 2022 йилнинг 5 февраль куни сўралган пулнинг 50 минг долларини олаётган пайтида қўлга тушган.
«Миришкорда, Муборакда ‘участкавой’ бўлиб ишлаган, вилоят ИИБда бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган муттаҳам 80 минг доллар сўраб, 50 минг доллар билан қўлга тушган», — деган вилоят раҳбари.
Таъкидланишича, вилоят ҳокими мазкур маълумотни жамоатчиликка очиқлаб, Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаевга ҳам дакки берган. Шерали Санаев эса бу ҳолат туман учун иснод бўлганини, ҳокимлик вакилларининг юзи ерга қараганини билдириб, «Бизни айбимиз бу, ҳуқуқ тартибот органлари билан тизимли ишни йўлга қўйишни келишиб олдик. Ваъда бераман энди бундай бўлмайди», — деган.
Вилоят ҳокими Муроджон Азимов бунга жавобан Шерали Санаевга тоза йигит эканини, лекин назорат қилмаганини айтган. Шунингдек, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Долли Аллаевга «бу сизнинг ҳам айбиз, назорат қилмагансиз», дея танбеҳ берган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28-, 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди