Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасасида таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги, ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсиз экани туфайли ота-оналар олдида тик туриб, узр сўрагани хабар қилинганди. Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев содир бўлган ҳолат юзасидан ўқитувчилардан узр сўраб чиқди.
- "Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг узр сўраши бўйича кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган постларга муносабат билдирмоқчиман. Президентимизнинг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўтказган селектордан сўнг, вилоятимиз ҳокими томонидан туманларда, мактабларда қилинадиган ишлар ва ўз ўрнида ҳеч бир раҳбар ва ўқитувчиларга чора кўрмаслик бўйича аниқ топшириқлар берилган.
Бундан ташқари, Марҳамат туманидаги ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишдаги ҳолатлар ўқитувчиларнинг руҳиятига таъсир қилган бўлса, мен туман ҳокими сифатида барча устоз-мураббийлардан узр сўрайман.
Барча устоз-мураббийларни доимо қўллаб-қувватлаб, уларга елкадош бўлиб, таълим сифатини ошириш, етук инсонларни тарбиялашда камарбаста бўламиз", - дейди Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг узр сўраши билан боғлиқ ҳолатга Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳам муносабат билдирди. Унинг қайд этишича, бундай йиғилишлар ўтказилиши мумкин эмаслиги бўйича туман халқ таълими бўлими мудири томонидан, туман ҳокимининг ўринбосарига айтилган ва бу ташаббус мудир томонидан берилмаган.
«Мазкур ҳолат юзасидан менга маълум бўлганидан сўнг, мен вилоят ҳокимининг ўринбосарига ва туман ҳокимига мазкур мазмундаги йиғилишлар вилоят ҳокимининг ва устозларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлишини айтганимдан сўнг, йиғилишларни ўтказилиши олди олинди.
Юқоридаги ҳолатларни ўз вақтида олдини олмаганим учун ва устозларни ҳимоя қилмаганим учун барчангиздан узр сўрайман», — дейилади муносабатда.
Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдириб, «хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминланишини»ни таъкидлаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди