14:35 / 11.02.2022
1 139

Абдуқодир Тошқулов: «Олий таълим коррупциядан холи соҳа, деб эълон қилинганидан уяламан»

Абдуқодир Тошқулов: «Олий таълим коррупциядан холи соҳа, деб эълон қилинганидан уяламан»
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Жиззах вилояти ОТМларида ўтказилган комплекс ўрганишлардан сўнг йиғилиш ўтказиб, таълим сифатини ошириш юзасидан профессор-ўқитувчиларга мурожаат қилди.

Тошқулов нафақат жамият ва халқда, балки аксарият раҳбарларда ҳам олий таълимда коррупция бор, деган фикрда эканини таъкидлаган.

«Олий таълимда коррупция мавжуд деган тушунча нафақат жамият ва халқда, балки аксарият раҳбариятда ҳам бор. Лекин мен шу тизимдаги раҳбар сифатида айтаманки, (коррупция — таҳр.) баробарларга камайиб кетди. Минг афсус, энди атрофда фирибгарлар кўпайди. Мана, шу ерга келгунча матбуот хизмати раҳбари менга бешта ҳолат ташлаб берди. Қашқадарёда умуман университетга алоқаси йўқ одам ўқишингни кўчириб бераман, деб 3 мингдан 6 минг долларгача пора олган, водийда пора олган.

Энг муҳими, кейинги вақтлар ўқитувчилар эмас, котиба, ёрдамчи, лаборант, талаба бу ишга аралашиб кетяпти. Шунинг учун сиздан илтимос, бу кимгадир бориб тақалмаса, улар бундай қилмайди, уларнинг ҳаммасиям фирибгар эмас, ўзингизни йиғиштириб олинг
», — дейди вазир.

Шунингдек, у сўровларга кўра, 65 фоиз одам олий таълимга ишонмаслигини қайд этиб, ушбу кўрсаткич нолга тенг бўлиши кераклигини айтган.

«Халқ, раҳбарият олий таълимнинг ‘ювелир’ даражада тоза бўлишини хоҳлайди. Бутун дунёда шунақа ўзи. Бундай нарсалар одамларнинг хаёлига ҳам келмайди. Шунинг учун бунинг тарғиботини қилиш керак, бундан хулоса қилиш керак. Мен қурилиш билан олий таълим коррупциядан холи соҳа деб эълон қилгани уяламан. Бу сиз билан бизга даража эмас, уят бу», — дейди Тошқулов.

Бундан ташқари, олий ва ўрта махсус таълим вазири Жиззахдаги ОТМларнинг ҳаммасини кўриб чиққанини, кўриниши зўр, обод қилингани, бинолари таъмирлангани, лекин мазмунга бирозгина эътироз борлигини таъкидлаган.

«Мен бугун нима қилишимиз кераклиги ҳақида гапирмоқчиман. Ҳурматли ҳамкасблар, ҳамма фаолиятингизни талабанинг атрофига жамланг. Талаба бор — сиз бор, талаба бор — сизни олим сифатида ҳурмат қилади. Маҳаллада қанчалик ўрнимиз бор билмайман, лекин университетни ҳудудига кирганимиздан бошлаб, устоз деб ҳурмат қилишади, бундан завқланамиз, куч оламиз.

Президент халқ атрофида бўлинглар, халқ корига яранглар деяптими? Ҳурматли олимлар, талабаларингизни атрофида жамланинг. Уларни бўлар-бўлмас комментлар ёзмайдиган, вақтини қадрлайдиган, камида иккита хорижий тилни ўрганадиган қилиб тарбиялаб беринг. Ҳаммасини мустақил бажарса бўлади
», — дейди Тошқулов.

Эслатиб ўтамиз, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев бошчилигида 1 февралдан бошлаб тузилган ишчи гуруҳ республика олий таълим муассасаларини комплекс ўрганмоқда. Аввалроқ ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги ОТМларни ўрганишдан сўнг, талабаларга Telegram орқали дарс берилганини танқид қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдуқодир Тошқулов: «Олий таълим коррупциядан холи соҳа, деб эълон қилинганидан уяламан»