Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан тадбир ўтказилди.
Унда 47 ёшли Ю.И. Учқўрғон тумани Кўприкбоши кўчасида жойлашган «Тунги ёғду» ошхонасининг ертўласини таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўтказиш мақсадида қимор ўйинлари учун стол-стуллар, картон қоғоз ёрдамида ўйин карталари, темир ва ёғочдан «ўйин барабан» идиши, латта материалдан ўйин қопчаси билан жиҳозлаб, оқ ва қора рангли шарчаларни 1 дан 90 гача тартиб билан рақамлаган ҳолда, ўйин карталарини фуқароларга 5.000 сўмдан сотиб, «Бахтли воқеа» қимор ўйинларини қонунга хилоф равишда ташкил этганлиги аниқланган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ю.И. томонидан ноқонуний ташкил этилган таваккалчиликка асосланган «Бахтли воқеа» қимор ўйинида 15 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этаётганликлари, шунингдек ўйинга тикилган 673.000 сўм пул маблағлари, юқорида санаб ўтилган жиҳозлар аниқланиб, тегишли тартибда процессуал расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ю.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди