Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сурия Араб Республикасида фаолият юритувчи халқаро террорчилик гуруҳлари таркибида жанговар тайёргарликдан ўтиб, Ўзбекистонга қайтган шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, 2001 йилда Музработ туманида туғилган С.А. 2019 йилда диний таълим олиш мақсадида Миср Араб Республикасига чиқиб кетади. Бироқ, қайд этилган шахс Мисрда ҳужра шароитида диний таълим олиш жараёнида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик гуруҳи аъзоларининг ғоявий таъсирига тушган бўлиб, ушбу манзилдан Туркия орқали Суриянинг «ўчоқли ҳудуд»ларига чиқиб кетган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтиб, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келган.
Амалга оширилган фаол тадбир натижасида қўлга олинган С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди