Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимига қўпол муносабатда бўлиб, уларни ҳақорат қилган йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъулининг видеоси тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот бериб, тасвирлар 2021 йилнинг февралига тегишли эканини маълум қилди.
Видеода Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи капитан Б.Хўжанов маъмурий баённомалар кам тузилгани учун қўл остидаги ходимларни ҳақоратлаб, ургани тасвирланган.
Вазирлик маълумотларига кўра, видеотасвирдаги ҳолат, 2021 йилнинг 14 февраль куни содир бўлган. Бу бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси капитан Б.Хўжановга нисбатан тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган.
«Вазирликнинг тегишли соҳавий хизматлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви якуни бўйича, капитан Б.Хўжанов қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлгани ҳамда хизматда камчиликларга йўл қўйгани учун ‘лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ушлаб қолиш’ қаттиқ интизомий жазо чораси қўлланилган», — дейилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин