23:11 / 30.03.2022
1 368

Сифати бузилмайди: узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин бўлган 9 маҳсулот

Сифати бузилмайди: узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин бўлган 9 маҳсулот
Инқироз даврида келажакда фойдаланиш учун нима сотиб олсам бўлади, деган савол жуда кўпчиликни ўйлантириб қўяди. «Домашний очаг» нашри узоқ вақт давомида сақланиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида маълумот беради.

Дуккаклилар

Фото: «Домашний очаг»
Фасол, нўхат, ясмиқ ва бошқа дуккаклилар йиллар давомида буришиши, рангини ўзгартириши мумкин, аммо уларни истеъмол қилса бўлади. 30 йил давомида сақланган ловия намуналари ўрганилганда маҳсулотнинг озуқавий қиймати ва таркиби ўзгармаганлиги аниқланган.

Туз
Туз минерал модда бўлгани учун ҳам бузилмайди. Агар намланса, қотиб қолиши мумкин, аммо хусусиятларини ўзгартирмайди. Ёдланган туз ҳақида бундай деёлмаймиз — бу маҳсулот бир йилгача сақланиши мумкин.

Бу даврда ёд буғланади ва у билан бирга тузнинг озуқавий қиймати ҳам йўқолади. Аммо барибир оддий ош тузи сифатида фойдаланиш мумкин.

Сирка

Фото: «Домашний очаг»
Оқ сирка қуёш нури ва иситгичлардан узоқроқ бўлса, умуман бузилмайди. Акс ҳолда шишада чўкинди ҳосил бўлиши, маҳсулотнинг таъми ҳам ўзгариши мумкин.

Шакар
Туз каби шакарнинг ҳам яроқлилик муддати йўқ ва узоқ вақт давомида асл кўринишини сақлаб қолади. Бироқ нам хонада гранулали шакар қотиб қолиши мумкин. Аммо бу ҳолатда ҳам уни истеъмол қилиш мумкин.

Жигарранг шакар ва шакар кукуни ҳам ўз хусусиятларини йўқотмасдан йиллар давомида сақланади.

Асал

Фото: «Домашний очаг»
Табиий асал — табиат томонидан яратилган ноёб маҳсулотдир. Ишлаб чиқарувчи унга сироп ва қўшимча ингредиентларни қўшмаган бўлса, у ачимайди ёки бузилмайди. Асалдаги кислотали муҳит кўпчилик бактериялар учун зарарли. Йиллар ўтган сари асал таркиби аста-секин кристаллашади, яъни асал энди суюқ бўлмайди, лекин худди олдингидай ширин бўлиб қолаверади.

Гуруч
Гуруч совуқни яхши кўради. Уни сақлаш учун энг яхши ҳарорат 5-15 даража. Агар шундай ҳарорат бўлса, гуруч камида 30 йил давомида ўз хусусиятларини ва озуқавий қийматини сақлаб қолади.

Хона ҳароратида ҳаво ўтказмайдиган идишдаги гуруч 1,5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин.

Қуруқ сут
Агар сут кукуни барча санитария меъёрларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарилган бўлса, у кўп йиллар давомида озуқавий қийматини йўқотмасдан сақланиши мумкин. Маҳсулотни маҳкам ёпиладиган қопқоқли идишга солиб, қуруқ жойда сақланг.

Қоқ гўшт

Фото: «Домашний очаг»
Гўшт тўғри ва барча хавфсизлик стандартларига мувофиқ қуритилган бўлса, уни қуруқ, салқин ва қоронғи жойда 50 йилгача сақлаш мумкин. Бу маҳсулот ҳали музлатгичлар бўлмаган пайтда Американинг тубжой аҳолисини очликдан қутқариб қолган.

Соя соуси
Очилган соя соуси 3 йилгача сақланиши мумкин. У бегона ҳидларни ўзлаштириб, озгина чўкма ҳосил қилиши мумкин, аммо барибир унинг таъми ва фойдали хусусиятлари сақланиб қолади.

Аммо ёпиқ шишадаги соус эса ишлаб чиқарувчи маҳсулотни қадоқлашдан олдин табиий ферментация жараёнини тўхтатган бўлсагина, узоқ йиллар давомида сақланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати бузилмайди: узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин бўлган 9 маҳсулот