Дурдона Қурбонова ўзига бўлган ножўя таклифлар ҳақида гапирди (видео)

1 дақиқа ўқиш5.6K
Дурдона Қурбонова ўзига бўлган ножўя таклифлар ҳақида гапирди (видео)
Фото: «Дарё»
Актриса Дурдона Қурбонова «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни Дарё мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Актриса Дурдона Қурбонова суҳбат давомида унинг характерини билмайдиган инсонлар томонидан бўлган ножўя таклифлар ҳақида сўзлаб берди.

- "Ножўя таклифлар бўлган. Бу асосан санъатга энди кириб келаётган вақтимда кўп бўлган. Шоу-бизнесга энди кириб келаётганимда характеримни билмайдиганлар ҳар хил ножўя таклифларни қилишган.

Кўпчилик қизлар шоу-бизнесга энди кириб келаётган вақтларида «машҳур бўламан», деб кириб келади. У машҳур бўлиши учун кимлардир ножўя таклифларни қилади, қайсидир актриса балки бу таклифга рози бўлар, аммо ўзини ҳурмат қилган инсон бунақа таклифларга рози бўлмайди. Санъат менинг ҳаётим бўлмагани учун ҳаммасига тўғри йўлни кўрсатганман, уришган вақтларим ҳам бўлган. Бундай таклифларни режиссёрлар, актёрлар беришган.

Ножўя таклиф фақатгина ножўя, кўпчилик ўйлаганидек ёмон маънода эмас, «яхши кўриб қолдим» мазмунидаги сўзлардан ҳам иборат бўлган. Ўзимнинг даражамни ушлаб, йўлимни топганимдан сўнг, менга ҳеч ким ортиқча гап гапира олмайдиган бўлган. Ҳаттоки болалар келиб, гапиришга ҳам қўрқади
", - дейди актриса, инста-блогер Дурдона Қурбонова.

Маълумот учун, Дурдона Қурбонова 1998 йил 2 июнь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Санъат коллежида ҳамда Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги факультетида таҳсил олган. 50 га яқин фильм, сериалларда, 100 дан ортиқ клипларда бош ролларни ижро этган. Дурдона Қурбонова бугунги кунда актрисаликдан ташқари, хонандалик фаолияти билан ҳам шуғулланиб келмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?