Фото: Коллаж
Inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон томонидан чизилган Оксана Чусовитина граффитисига ўзгартириш киритилди.
Inkuzart 2021 йилнинг августида Чилонзор тумани 2-даҳаси 103-мактаб, Эйнштейн тасвири чизилган деворнинг тепа қисмида Олимпиада ўйинларининг саккиз карра иштирокчиси, Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган Оксана Чусовитинанинг Ўзбекистон байроғини кўтариб турган ҳолатини чизганди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу граффитига ўзгартириш киритилгани тасвирланган суратлар тарқалди. Суратлардан кўриш мумкинки, гимастикачининг орқа фонидаги байроқ ўзгартирилиб, унинг уст кийими узайтириб қўйилган. Муаллифнинг ўзи ҳам ҳолатга муносабат билдирган. «Афтидан, фақат Ўзбекистонда муаллиф картинаси бошқа рассом томонидан ўзгартирилиши мумкин. Маънавият...», — деб ёзади у.
Фото: Telegram
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь бошида @inkuzart Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополияга бағишланган стрит-арт чизганди. Унда машина учун узун навбат ва навбат бошида қизил шапкали инсон тасвирланганди. Кейинроқ ушбу тасвир тўлиқ ўчириб ташланган, пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.
Ноябрда эса кўча рассомининг Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланганди. 2022 йилнинг 18 февраль куни эса Inkuzart’га тегишли турли формулалар билан деворга чизилган Алберт Эйнштейннинг портрети бўяб ташланган. Чилонзор туман ҳокимлиги стрит-артининг ўчирилишига туман ҳокимининг буйруғи эмас, маҳалла фаоллари сабабчи бўлганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар