date

Озода Нурсаидовага мухлиси томонидан ноодатий совға тақдим этилди

Озода Нурсаидовага мухлиси томонидан ноодатий совға тақдим этилди

Озода Нурсаидова концерт дастури давомида мухлисларидан бири унга махсус чизилган портретни совға қилди. Бу кутилмаган ва самимий совға хонандага жуда ёқиб, у ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мазкур лаҳзани портрет муаллифи бўлган йигит ўзининг Instagram саҳифасида ҳам бўлишди. У видеога изоҳ сифатида совға ортидаги ниятини очиқ баён қилди.

Унинг ёзишича, бу видео машҳурлик учун эмас, балки самимий ҳурмат ифодаси сифатида тайёрланган.

Йигит ушбу видео остига: "Бу видеони “пиар” қилиб лентада айланиш учун тайёрламадим. Илтимос, бундай тушунманг. Нима учун айнан расм совға қилдингиз? — деб кўпчилик савол берди. Озода Нурсаидова интервюларидан бирида уйларидаги мухлислар томонидан совға қилинган расмларни кўрсатган эди. Улар ҳар бир даврга оид расмлар эди. Мен ҳозирги имижларини, яъни янги Озода Нурсаидованинг расмларини чиздиришни жуда хоҳладим ва кўплаб рассомлар билан мулоқот қилдим. Айнан ўша оқ либосдаги расмларини чиздиришни хоҳладим. Кўпчилик бундай нафис кўйлакни чизиб беролмаймиз деб айтишди, лекин мен барибир тўхтамадим. Охир-оқибат топилмагач, водийлик рассом акага буюртма бердим. Мен хоҳлаганимдан ҳам чиройли қилиб чизиб беришди! Озода Нурсаидова илиқ қарши олдилар! Жуда хурсандман!”, дея ёзиб қолдирди.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам ижобий акс-садо бериб, кўплаб фойдаланувчилар мухлис ва санъаткор ўртасидаги бундай самимий муносабатларни олқишлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидовага мухлиси томонидан ноодатий совға тақдим этилди