Олий маълумотга эга машҳурлар мухлисларини ажаблантириши мумкин. Қизиғи шундаки, университетда ўқиган айрим санъаткорларнинг ижодга мутлақо алоқаси йўқ. Археология, психология ва ҳатто биокимёвий муҳандислик — қизиқ, шундай эмасми? Машҳурлар аслида қайси соҳа бўйича таълим олганига қизиқсангиз, Harper’s Bazaar.кз нашри тақдим этган рўйхат билан танишиб чиқинг.
Коул Спроус
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Актёр Нью-Йорк университетининг Географик ахборот тизимлари ва сунъий йўлдош тасвирлари факультетини тамомлаган. Шунингдек, Коул буни асосан, археология билан бир хил эканлигини айтиб ўтган.
Дакота Фаннинг
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Актриса Нью-Йорк университетининг Аёллар тадқиқотлари факультетини тамомлаган.
Жон Леженд
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Маълум бўлишича, мусиқачи Пенсильвания университетида ўқиш учун Гарвард стипендиясини рад этган. У 1999 йилда афро-америкалик адабиётга эътибор қаратган ҳолда инглиз тили бўйича мутахассисликни тамомлаган.
Эштон Катчер
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Актёр Аёва университетида биокимёвий муҳандислик дипломини олган. Эштоннинг бундай мутахассисликда ўқиш қарорига жуда таъсирли воқеа сабаб бўлган. У акасининг юрак нуқсони ҳақида кўпроқ билишни ва уни даволашни истаган.
Ева Лонгория
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Ажабланарлиси шундаки, Лонгория кинезиология (инсон ҳаракатларини ўрганадиган фан) бўйича бакалавр даражасини олди. Кейинчалик у Чикано тадқиқотлари бўйича магистрлик даражасини олди. Чиканослар Америкада истиқомат қилган мексикаликлардир. Магистр даражасини олиш билан бир қаторда, актриса «Умидсиз уй бекалари» телесериалида суратга тушди.
Натали Портман
Фото: Harper’s Bazaar.кз
«Юлдузли урушлар: Яширин таҳдид» фильмида рол ўйнаганида актриса ҳали ҳам талаба эди. У Гарвард университетида ўқиган. 2003 йилда Натали Психология факультетини тамомлаган. Унинг иши ҳатто илмий журналларда чоп этилган.
Крис Мартин
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Coldplay гуруҳининг етакчи хонандаси Лондон Университети коллежида юнон ва лотин тилларида бакалавр даражасини олган. Айнан ўша ерда у гуруҳ аъзолари билан учрашди ва тўсатдан ижодда муваффақиятга эришишига сабаб бўлди.
Жерард Батлер
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Батлер Глазго университетида ҳуқуқшунослик даражасини олган. Лекин у доимий зиёфатлар туфайли тез-тез юридик амалиётини ўтказиб юборди. Охир-оқибат у ўзини актёрликка бағишлаш учун 25 ёшида Лондонга кўчиб ўтди.
Лаёнел Ричи
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Албатта, Лаёнел Ричининг мусиқасисиз дунёни тасаввур қилиш қийин. Аммо хонанданинг ҳаёти бутунлай бошқача кечиши мумкин эди, чунки унинг асли касби иқтисодчи.
Кортни Кардашьян
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Университетни тугатган Кардашьян оиласининг ягона вакили — бу Кортни. Ишониш қийин, лекин у 2002 йилда театр санъати бўйича таълим олган. Аммо у вақтда Кардашьянлар ҳали машҳур эмас эди.
Дуэйн Жонсон
Фото: Harper’s Bazaar.кз
1992 йилда олган жароҳати унинг футбол ўйнашига тўсқинлик қилганидан сўнг, Жонсон ўқишга эътибор қаратишга қарор қилди. У бир вақтнинг ўзида иккита олий маълумот олди. Дуэйн Майами университетида криминология ва физиология бўйича бакалавр даражасига эга.
Лиза Кудроу
Фото: Harper’s Bazaar.кз
«Дўстлар» сериалидаги машҳур Фиби Буффи оддий қиз эмас, балки маҳоратли актриса. 1985 йилда Кудроу Биология факультетини тамомлаган.
Ребел Уилсон
Фото: Harper’s Bazaar.кз
Комик актриса Жанубий Уэльс университетининг Ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас