Фото: Harper's BAZAAR
Том Круз бош ролни ўйнаган «Топ Ган: Мэверик» ҳамда «Қуёшим менинг» ва «Тар» якунига етиб бораётган йилнинг энг яхши хорижий филмлари рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Cinema канали матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи ўрин — «Топ Ган: Мэверик». Режиссёр Жозеф Косински томонидан суратга олинган. «Моҳир мерган» (1986) филмининг давоми. Унда орадан 36 йил ўтиб юз берган воқеалар ҳикоя қилинади. Том Круз учувчи Пит «Мэверик» Митчелл ролида яна бир бор ўзини синаб кўриб адашмади.
Жаҳон прокатида ушбу филм қарийб 1,5 млрд доллар пул келтирди. Филм премьераси 75-Канн кинофестивалида бўлган, Том Круз фахрий «Палма новдаси» билан мукофотланганди.
Иккинчи ўрин — «Қуёшим менинг» драмаси. Шарлотта Уэллснинг тўлиқ метражли дебюти ҳисобланмиш ушбу филм бош қаҳрамоннинг болалик хотиралари — таътилни Туркияда отаси билан қандай ўтказгани ҳақида.
Учинчи ўрин — «Тар» мусиқали драмаси. Бу киноасар «Энг яхши филм (драма)» номинациясида «Олтин глобус»га тақдим этилган. Шунингдек, бош рол ижрочиси Кейт Бланшетт бошқа даъвогарлар билан «Энг яхши драма актрисаси» йўналишида ғолиблик учун курашади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди