Баъзи инсонларнинг тарк этмас одатлари ёки ўзларига хос анъаналари бор. Ўзбекистонлик машҳурлар ҳам бундан мустасно эмас. Келинг, уларнинг айримлари билан танишамиз.
Фото: / Instagram @sheralijuraevofficial
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 46 йилдан буён катта саҳнага ва омма олдида миллий бош кийими — дўпписиз кўриниш бермайди.
Фото: Instagram / @rashidkhalikov
17 ёшида ижодини бошлаган Рашид Холиқов шу кунгача бирор марта яккахон концерт бермаган. Ижодкор яккахон концерт беришдан кўра, яхши клиплар олишни маъқул кўради.
Фото: Instagram / @shahzodasinger
24 йил аввал ижодини бошлаган Шаҳзода шу кунгача бирор марта соч рангини ўзгартирмаган. У тим қора рангдаги соч аёлни ёш кўрсатади, деб ҳисоблайди.
Фото: Instagram / @nargiza_azimova_officall
Қизил рўмоллик хонанда Наргиза Азимова 23 йилдан буён имижига содиқ. Шу йиллар давомида у бирор марта рўмолсиз ва қизил кўйлакциз омма эътиборида кўринмаган. Бунинг сабаби у Сурхондарёдан Тошкентга келаётганида ота-онасига ўзгармаслик ҳақида ваъда берган. Ўшанда унинг эгнида қизил кўйлак ва шу рангдаги рўмол бўлган.
Фото: Instagram / @farruh_komilov
Равшан Комилов ва унинг оила аъзолари 72 рақамига содиқ. Бу анъана тахминан 26 йилдан буён давом этади. Унинг телефони ва машина давлат рақамида 72 сонини учратиш мумкин.
Фото: Instagram / @durdona_kurbonova
Дурдона Қурбонова отасининг талаби сабаб бирор марта қалин қошларидан воз кечмаган. Ёш актриса ҳар қандай образни табиий қошлар ёрдамида яратиш мумкинлигига ишонади.
Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial
Актриса Ситора Фармонова ўзи суратга тушган фильмларга овоз беришни истамайди. Бу унинг тарк этмас одатларидан бирига айланган.
Фото: Instagram / @mohiranurmatova
Актриса Моҳира Нурматова шу кунгача ўзи суратга тушмаган ўзбек фильмларининг дубляж жараёнида иштирок этмаган.
«Умуман ўзбек актрисаларига овоз бермайман. Овозимни ҳамма танийди, нега томошабин битта ролда иккита актрисани тасаввур қилиши керак? Ўзбек тилини билмайдиган ёки шевада гапирадиганларга овоз бериш мумкин, қолган актрисалар эса ўз-ўзига овоз бериши керак. ‘Овозим ўзимга тушмайди’, деган баҳонани ким ўйлаб топган, ҳайронман. Ундайлар қандай қилиб ўқишга кирган, нега театрда рол ижро этиб юрибди?! Балки спектаклга келиб ҳам бошқалар овоз бериши керакдир. Хуллас, мен ҳеч қайси ўзбек актрисасига овоз бермайман», — дейди Моҳира Нурматова. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди