date

Instagramда катта тозалаш: машҳурлар миллионлаб обуначидан айрилди

Instagramда катта тозалаш: машҳурлар миллионлаб обуначидан айрилди

Фото: Yandex

Instagram платформасида ботлар ва фаол бўлмаган аккаунтларга қарши кенг кўламли текширув ва “тозалаш” жараёни бошланди. Натижада дунё бўйлаб таниқли юлдузлар, блогерлар ва машҳурлар қисқа вақт ичида миллионлаб обуначиларини йўқотди. Бу ҳақда Дзен хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу жараён давомида жами 50 миллионга яқин аккаунт платформадан ўчириб ташланган ёки фаолсизлантирилган.

Энг катта йўқотишлардан бири Кайли Женнерга тўғри келди — у 15 миллионга яқин обуначисини йўқотган. Шунингдек, футбол юлдузи Криштиану Роналду 8 миллионга, Лионел Месси ҳам 6 млнга яқин обуначидан айрилди.

Португалиялик футболчи бир кунда 8 миллионга яқин обуначисини йўқотди - энди унинг обуначилари 673 миллион ўрнига 665 миллионга етди.

Аргентиналикнинг обуначилари ҳозир тозалашдан олдингига қараганда 5 миллион кам - 512 ўрнига 507 нафар.

Бундан ташқари, БТС гуруҳи ва хонанда Ариана Гранде ҳисобида 7 миллион атрофида, Селена Гомезда 6 миллион, Тайлор Свифтда эса 5 миллион обуначи камайгани қайд этилди.

Мутахассислар бу ҳолатни Мета компаниясининг янги хавфсизлик сиёсати билан боғламоқда. Янги тизимга кўра, платформа эндиликда фаол бўлмаган профиллар, бот аккаунтлар, аватар ва тўлиқ маълумотга эга бўлмаган саҳифалар ҳамда сунъий йўл билан обуначи кўпайтирган ҳисобларни аниқлаб, уларни оммавий тарзда ўчирмоқда.

Натижада кўплаб машҳурлар статистикаси кескин ўзгарган бўлса-да, бу жараён платформадаги “тоза ва ҳақиқий аудитория”ни шакллантиришга қаратилгани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Instagramда катта тозалаш: машҳурлар миллионлаб обуначидан айрилди