
Таниқли телебошловчи, “Миллион” жамоаси вакилларидан бири Даврон Кабулов 23 май куни бўйдоқлик билан хайрлашиши ҳақида аввал хабар берилганди.
Бугун Тошкентдаги “Мумтоз” ресторанида Даврон ҳамда Эъзозахонларнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Унда кўплаб санъаткорлар, қизиқчилар, бошловчилар меҳмон бўлишди.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга асосланиб uz24.uz ёзишича, тўй Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг “Келибди” қўшиғи билан бошланган ва қўшиқ садолари остида келин бир ўзи кириб келган. Куёв - Даврон Кабулов эса тўйхона саҳнасига чиқиб, хонанда Жўрабекнинг “Бор бўлгим келар” таронасини куйлаб, келинни кутиб олган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Даврон Кабулов “Афруз” гуруҳи вакилларидан бири Жамшидга божа бўлган.
Instagram “олами”даги санъат аҳли ҳар доимгидек тўйдан фоторепортаж тақдим этиб боришди. Суратлардан сиз ҳам баҳраманд бўлинг:





Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар