709
Хонанда Малик тўйларда пул тергани ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”
“Дарё”нинг YouTube’даги каналида ёш хонанда Малик билан суҳбат ташкил этилди. Юлдуз Усмонова билан куйлаган дуэтлари билан машҳурликка эришган Малик футболчи бўлиш орзуси амалга ошмагани, бир неча бор институт имтиҳонларидан “йиқилгани” ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди.
— Болалигимдан нафақат санъатга, балки футболга ҳам қизиқишим юқори бўлган. Чапақай бўлсам ҳам олғир ҳужумчи эдим. Мактаб термасида яхши ўйнаганим учун туман термасига ҳам таклиф этишган. Аммо санъат ва футболни бирдек олиб кетолмаслигимни ўйлаб, иккисидан бирини танлашимга тўғри келган. Бир пайтлар футболчи бўлишни чин дилдан орзу қилгандим. Санъаткор бўлиш ҳақидаги қарорим дадамга ёқмаган. У киши муҳандис бўлгани учун шу соҳани эгаллашимни истарди.
Биринчи йили Навоий давлат кончилик институтига ҳужжат топширдим. Энг паст балл тўплаб, кириш имтиҳонидан “йиқилдим”. Ундан кейин архитектура ва политехника институтларига ҳужжат топширдим. Мана шундай кейин дадам санъат институтига ҳужжат топширишимга қарши бўлмади.
Бир уринишдаёқ санъат институтига қабул қилиндим. Англадимки, инсон ўзи истаган ишни қилса унга ҳаммаси осон бўлади, — дейди хонанда Малик.
Хонанда талабалик пайтида ҳам ишлашга мажбур бўлгани, устоз санъаткорлар билан тўй-ҳашамларга борганда уларга ҳавас қилгани ҳақида сўзлаб берди.
— Тошкентга келганимда кўп қийин кунларни бошдан ўтказганман. У пайтлари Тошкентда ҳовли ва чаллар маросимларини ўтказиш роса авж олган пайтлар эди. Мухтор ака Саида Раметова билан тўйларга борарди. Мен ҳам уларнинг жамоаси билан тўйларга бориб, пул терувчилик вазифасини бажарардим. Ундан кейин Шароф Муқимов билан тўйларга бордим. Пул териб ёки созандаларнинг асбоб-ускуналарини ташиб пул топган кунларимни ҳеч қачон унутмайман. Машҳур санъаткорларга ҳавас қилиб, шундай кунларга эришишни орзу қилганман, — дейди хонанда Малик.
Бастакор Малик Жасур Умировга “Атиргул” қўшиғи ёқиб қолгани ва уни 500 АҚШ доллариги эвазига сотгани ҳақида сўзлаб берди.
— Архитектура институтига киролмаган йилим собиқ Мирзо Улуғбек боғида кароэке хонада ишлардим. Эрталабдан бориб қўшиқ куйлардим, мижозлар келса уларга мусиқа қўйиб берардим. Фаҳриддин деган йигит олдимга келиб юрарди. Тақдир тақозоси билан у Жасур Умировга маъмур бўлди. Ўша пайтда унга “Атиргул” деган қўшиқни эшиттирган эканман. “Ўша қўшиқни ҳеч кимга бермадингизми сиз билан битта одам учрашмоқчи”, деди. Қўшиқларим ёзилган дискни ҳар доим курткамнинг ички чўнтагида сақлардим. Ҳўп деб келишилган жойга бордим. Борсам ёнимга Жасур Умиров келди. Хонандага қўшиқ маъқул бўлиб, 500 АҚШ доллари берди. Бу мен қўлимга олган илк катта гонорар эди, — дейди хонанда Малик.
Малик Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ва унга ёзиб берган илк қўшиғи ҳақида ҳам сўзлаб берди.
Фото: Instagram / @malik_singer1
— Ҳамдам Собиров билан бир неча йиллик қадрдонмиз. У билан Москвага концерт бергани борганимизда Искандар исмли ака билан танишиб қолганмиз. Суҳбат пайтида бастакор эканлигим ва кўплаб хонандалар билан ҳамкорлик қилишим ҳақида айтиб қолганман. У Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан яқин экан. “Опага ҳам яхши қўшиқ ёзинг, тавсия қилиб курамиз”, деди. Юлдуз Усмоновага қўшиқ ёзаман деган ўй хаёлимдан кетмади.
Шоир Абдусаид Саломий билан бирга “Севги” деган қўшиқни ёздик. Кечки соат бирда уни Искандар акага юбордик. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай телефоним жиринглади ва Отабек деган йигит билан боғланишимни айтди. Юлдуз Усмонова маъмури Отабек ака билан гаплашганимда уйга келишимни ва опа мен билан суҳбатлашмоқчи эканлигини айтди. Отабек ака дарвоза ёнида кутиб олиб, жуда омадли эканлигимни айтди. Ҳаяжоним икки ҳисса ошиб ичкарига кирсам, Юлдуз Усмонова жамоаси билан концертга тайёргарлик кўраётган экан.
“Севги” қўшиғимни эшитиб, “Яна қандай қўшиқларинг бор”, деди. “Ёр биё”ни эшиттирсам “Ҳеч қаердан ўғирламагансан-а?” деди. “Севги”ни якка ҳолда, “Ёр биё”ни эса дуэт тарзида айтишни эшитганда, ҳаяжоним икки ҳисса ошди. Чунки қишлоқда қўлларим қовариб, жўхори пояси қўлимни кесиб юборган пайтида примадонна билан дуэт куйлаш ҳаёлимга ҳам келмаганди, — дейди хонанда Малик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди