Путин ва Зеленский тинчлик сулҳини имзолаганда — фильм ҳақида фильм (видео)

1 дақиқа ўқиш634
Путин ва Зеленский тинчлик сулҳини имзолаганда — фильм ҳақида фильм (видео)
ARTE француз-немис теледастури тақдим этган «Украина: энг қиммат қиёфадошлар» деб номланган ҳужжатли фильмда ўзбек, ўзбекистонлик деган сўзлар тилга олинган.

Фильм Россия-Украина уруши ҳақидаги Голлувуд сериалида роль ижро этаётган актёрлар, жумладан, Зеленский тимсолини яратаётган унинг қиёфадоши Умиджон Исабаев ҳақида ҳам. Француз тилидаги ҳужжатли фильм Россиянинг Украинага эълон қилган «ҳарбий операцияси» бир йиллиги олдидан ҳавола этилди.

Фильмда Умиджон билан бирга ишлаётган Путин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин қиёфадошларининг тасвирга олиш майдонидаги ва ҳаётдаги муносабатлари олиб чиқилган.

Зеленский ва Путин бир-бирининг қўлини сиқиб, тинчлик борасидаги сулҳни имзолаётганида Ким Чен Ин бу қарорни қувватлаган нигоҳда кузатиб турибди. Бу оламшумул манзарани жойлантираётган қиёфадошлар аслида ким?

Реал ҳаётда «Путин» транспорт компаниясини бошқаради, «Ким Чен Ин» мусиқа продюсери, «Зеленский» буёқчи. Йигитлар – поляк, гонконглик, ўзбек. Уларнинг умумий жиҳати – зиддиятли давлатлар раҳбарларига қуйиб қўйгандек ўхшашлигида. 2022 йилда Россиянинг Украинага босқини ана шу инсонлар тақдирини ҳам ўзгартириб юборди.

Фильм ҳақидаги фильм француз томошабинлар ўртасида тилга тушганидан сўнг «Xabar.uz» бугунда Германияда ижод қилаётган Умиджон Исабаев билан боғланди.

— Ҳужжатли фильмда сериалдаги воқеалар чизиғида актёрларга оид саволлар ўртага ташланади. Масалан, Умид Исабаев бугунда нега Европада, у нега Россиядан кетди? Ахир у Москвада яшар эди-ку! Кўп қисмли фильмда Владимир Зеленскийнинг талабалик давридан уруш давридаги ҳаётини гавдалантириш учун Исабаевни ким таклиф қилди? У Голливуд ижодкорлари даврасига қандай тушиб қолди? Унинг Украинада қолиши қанчалик хатарли эди, каби қирралар очиб берилган, - дейди Умиджон.

Ҳужжатли фильм муаллифи Лена Могер.

Дарвоқе, Умид Исабаев Зеленский қиёфадоши сифатидаги саргузаштлари Москва метросида уни кимдир суратга олиб, ижтимоий тармоққа тарқатишидан бошланган эди.
Путин ва Зеленский тинчлик сулҳини имзолаганда — фильм ҳақида фильм (видео)
«Яқинда Берлин метросида ҳам суратга туширишибди», дея қўшиб қўяди у.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?