17:39 / 15.11.2023
51

“Уэнздей”нинг янги мавсуми 2024 йилда суратга олиниши маълум бўлди

Netflix оламшумул машҳурликка эришган “Уэнздей” сериалининг янги мавсумини 2024 йилнинг баҳор фаслида – апрель ойида суратга ола бошлайди. Маълумотларга кўра, суратга олиш жараёни Ирландияда бўлиб ўтади.

Бунга биринчи мавсумни Руминияда суратга олиш вақтида ижодий жамоанинг “логистика билан боғлиқ муаммолар”га дуч келгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Янги серияларнинг томошабинлар эътиборига қачон тақдим этилиши ҳозирча аниқ эмас.

Лойиҳа ижодкорлари иккинчи мавсумнинг сюжетига оид маълумотларни ҳам ошкор қилганларича йўқ. Улар кутилаётган мавсумда Аддамслар оиласининг яна бир неча вакиллари ҳам кўриниш бериши, асосий эътибор Уэнздей ва унинг онаси Мортиша ўртасидаги муносабатларга қаратилишини айтиб ўтган.

Сериалнинг бош рол ижрочиси Женна Ортега иккинчи мавсумга продюсерлик ҳам қилади.

Иккинчи мавсумда экран орқали кўриниш берадиган актёрлар таркиби маълум эмас. Айрим нашрлар сериалнинг илк мавсумида Хавьер Торп ролини ижро этган Перси Хайнс Уайт жинсий зўравонликда айбланиб, лойиҳани тарк этгани ҳақида ёзган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Уэнздей”нинг янги мавсуми 2024 йилда суратга олиниши маълум бўлди