08:30 / 15.12.2023
514

Озодбек Назарбеков нега ёш хонанда Ёдгора Ғойиповага дакки берганди?

Озодбек Назарбеков нега ёш хонанда Ёдгора Ғойиповага дакки берганди?

“Артист” лойиҳаси иштирокчиси Ёдгора Ғойипова “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интевюсида Озодбек Назарбековдан нега дакки эшитгани, йўналишини излаётгани ва молиявий сабаб билан мусиқий гуруҳни тарк этгани ҳақида гапирди.

— “Артист” лойиҳасида тайёргарлик кўришга жуда кам вақт беришарди. Устига-устак мусиқачилар билан ишлашга жуда кам вақт бериларди. Мусиқачилар ҳар бир иштирокчи билан бор-йўғи 3-5 дақиқа ишлай оларди, холос. Жонли қўшиқда мусиқачилар билан ишланмаса, бир-бирини тушунмаслик ҳолати бўлади. Ўшанда кўпчилик асарни нотўғри танлагансиз, дейишган. Озодбек Назарбеков эса “Саҳнага ярашиб турибсиз, фақат асарни нотўғри танлагансиз”, деган. Кейин қўшиқ сўзини нотўғри талаффуз қилаётганимга дакки берган. Бунинг видеоси кўплаб ижтимоий тармоқларда турли хил номлар билан тарқалиб кетган. Аммо мен устознинг даккисини ижобий қабул қилганман. Камчилик ҳаммадан ўтиши мумкин, — дейди Ёдгора Ғойипова.

Ёдгора Ғойипова хонандаликдан ташқари, созандалик билан ҳам шуғулланади. Унинг табла чалиб айтган қўшиқлари Instagram тармоғида жуда машҳур. Хўш, хонанда келажакда қайси йўналишда ижод қилмоқчи?

— Хонанда ўз йўналишини топгунига қадар изланишда бўлади. Масалан, Озода Нурсаидова деганда қандай йўналишдаги қўшиқларни ижро этишини хаёлга келтирамиз. Мени ҳам одамлар шундай эслашларини хоҳлайман. Шу боис рэпертуаримда ранг-баранг қўшиқлар бўлишига ҳаракат қиляпман. Кўпчилик ўзбек аёл хонандалари табла чалиб қўшиқ айтишмайди. Фақат Озода Нурсаидова чалишни билишини биламан, холос. Уни чалишни интернетдан ўрганганман, устозим йўқ. Соз жўрлигида айтган қўшиқларим Instagram тармоғида жуда машҳур. Ҳатто видеолардан бири 12 миллион маротаба томоша қилиниб, халқаро топ рейтингни эгаллади. Ҳозирги кунда Instagram тармоғидаги кузатувчиларим сони 900 мингга яқинлашиб қолган. Ҳаммаси жонли, энг қизиғи, уларнинг кўпчилигини хорижликлар ташкил қилади, — дейди Ёдгора Ғойипова.

Ёш хонанда “Виа мажор” гуруҳидан кетишининг сабаби, унга қўйилган тақиқлар ёқмагани ҳақида гапирди.

— Икки йилга яқин гуруҳда фаолият юритдим. Аммо у ер менинг жойим эмаслигини англаб етдим. Кетишимнинг асосий сабаби — яккахон ижод қилгим келди. Гуруҳ бўлиб ишлаганда барибир хоҳлаганингиздек ижод қилолмайсиз. Улар қайси қўшиқни айтасан деса, шуни айтишга мажбурсиз. Кейин молиявий муаммолар ҳам бўлди, пул борасида тортишиб қолдик. Аммо энг катта зиддият “Артист” лойиҳасига қатнашаман, деганимда бўлди. “Бизнинг рухсатимиз керак”, дейишди. Шундан кейин яхшиликча хайрлашишга қарор қилдим, — дейди Ёдгора Ғойипова.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков нега ёш хонанда Ёдгора Ғойиповага дакки берганди?