18:27 / 13.02.2024
461

Юлдуз Усмонова меҳрга муҳтожлиги, ўлимни ҳис этиши ва Саида Мирзиёевани яхши кўриши ҳақида гапирди

Юлдуз Усмонова меҳрга муҳтожлиги, ўлимни ҳис этиши ва Саида Мирзиёевани яхши кўриши ҳақида гапирди
Фото: “Дарё”
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида кўпчилик мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

— Бир куни бир ожиз банда сифатида тарк этасиз дунёни ва уни қандай тарк этишни ният қиласиз?
— Ҳар куни миямдан ўтадиган хаёл. Кеча ҳам уйимда опаларимга шу ҳақда гапирдим. “Ўлим ҳақ деймиз-у, лекин уни нечоғлик тасаввур эта оламиз? Тасаввур қилиш қийин, чунки уёққа ҳеч ким бориб кўрмаган. Мен тасаввур қилиш уёқда турсин, ҳис қиламан. Ўлганимдан кейин тобутга солиб, кўтарганларини тасаввур қиламан. Ундан уёғини тасаввур қила олмайман. Ўлимдан аввал жуда қаттиқ қўрқардим. Аллоҳдан ҳозирда бир нарсани жуда кўп сўрайман. “Мен сенинг даргоҳингга сени рози қилиб борай”, дейман. “Қийнамай, жонимни ол”, дейман.

— Кимдан кечирим сўраган бўлардингиз?
— Мен бировга тажовуз қилмадим, кечирим сўрайдиган. Лекин мен Аллоҳдан ҳар куни сўраганим, “Аллоҳ мен ҳаммадан розиман, менинг ҳақимни еганлар кўп бўлди, улардан розиман. Сен менда рози бўл”, дейман. Мен бировнинг эрини олиб кетмадим. Бировнинг оғзидаги нонни, чўнтагидаги пулини олмадим. Ўз вақтида бировни эри мени яхши кўрган бўлиши мумкин, мен яхши кўрмаганман. Қанчалик шўх бўлсам ҳам, аммо Аллоҳни таниб ўтдим. Яшашим керак бўлган тақдирни яшадим.

— Ҳозир чўққидасиз. Ерга қараб, нималарни ўйлайсиз?
— Чўққи қўрқитади озгина. Ким эдим-у, ким бўлдим. Аллоҳга шукур, Марғилонда бир бурни оқиб юрган қиз эдим. Шу ерларга келдим. Ишқилиб, чиройли кун боцин, дейман. Ўзинг бердинг, ўзинг олма, пешонамдан дейман. Аллоҳ хор қилмасин.

— Бир куни Аллоҳ йўлида қўшиқ айтишдан воз кечишингиз мумкинми?
— Йўқ Худо хоҳласа. Лекин тарки дунё қилиб қолишим мумкин. Турмуш ўртоғимга кўп айтаман, кимсасиз жойларга кетайлик иккаламиз. Ўтириб ҳаёт ҳақида тафаккур қилайлик дейман.

— Ҳамма нарсаси бор Юлдуз бугун нимага муҳтож?
— Юлдуз меҳрга муҳтож. Эр-хотин битта ишни қиламиз. Биргадек кўринамиз, лекин бирга эмасмиз. Баъзан кечки пайт, “Kirinг, кўришайлик”, деб қоламиз бир-биримизга. Иккаламиз икки хил вақтда уйга келганимиз учун ётоқхоналаримиз ҳам бошқа-бошқа. Кўришмаган пайтларимиз ҳам бўлади.
Ҳамма мени бой деб ўйлайди, лекин мен уйимга келган нарсани тарқатмай қўймайман. Ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, бўлиб ташлаганман. Мендан кейин бўлишадиган нарса йўқ уйимда. Таққан соатларимгача бўлиб қўйганман. Усти-бошларимгача тарқатаман. Уйимда ҳеч қанақа ортиқча нарса йўқ. Чунки мен биламан, у дунёга борганимда ўша нарсалар менинг бўйнимдан бўғади.

— Кимни тан оласиз?
— Яхши кўриб тан оладиганим, шогирд қизим десам ҳам бўлади. У худди Юлдуз. Ўшанинг учун хотиржам ташлаб кетдим тепани. Саида жуда ҳақиқатпарвар. Юзингда кўзинг борми, демайди. Қараб турсангиз, характерлари менга ўхшайди. Яқинда битта жойда ўтиргандик, уни кўриб фахрланиб кетдим. “Опанг ўргилсин”, девордим. Биттаси келиб, “Энди биз қариндошмиз”, сиз билан деганди. Саида, “Сизлар нимага қизларингни икки марта уйланиб хотин қила олмаган одамга беряпсизлар, агар у президентни қариндоши бўлмаганида бермасдиларинг. Қизларингнинг бахтли бўлишига ишонасизларми? Беряпсизлар, лекин бунинг бизга умуман алоқаси йўқ”, деди. Шу гапини эшитиб, жудаям яхши кўриб кетдим. Хушёр тортиб, мулоҳаза қилиб ўтиради. Шунинг учун мен тепани унга ишониб ташлаб кетдим. Биласиз, бўлмаса у жой мендан ортмасди. У ҳақиқат учун курашиб ўша ерда ўтирибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова меҳрга муҳтожлиги, ўлимни ҳис этиши ва Саида Мирзиёевани яхши кўриши ҳақида гапирди