1997 йилда экран юзини кўрган “Титаник” ўз даврининг энг қиммат кино лойиҳалари ҳисобланган. Ушбу фильм кўпгина актёр ва актрисаларни, жумладан Кейт Уинслетни ҳам дунёга танитган. Аммо бу машҳурлик актриса ҳаётида яхши оқибатларга олиб келмаган. Бу ҳақда у Net-а-Porter нашрига берган интервьюсида сўзлаб берди.
Фото: Dzen
"Ҳаётимга оммавий ахборот воситаларининг аралашуви шу қадар кучли эдики, ўша пайтдаги ёқимсиз ҳисларни эслагим йўқ",— дейди актриса. "Ҳамма мендан нега “Титаник” дан кейин бош ролларда суратга тушмаслигимни сўрар эди. Мен эса 20 ёшимда машҳурликка эришиб, уй сотиб олишга муваффақ бўлдим. Янада машҳурлик мени қўрқитар эди", — деб қўшимча қилди Уинслет.
Фото: Pinterest
"Бундан ташқари, одамлар мени ташқи кўринишим устидан кулар: “Кейт семизлигидан Жекка сув устидаги эшикда жой етмаган”, дейишарди. Бирор ролга таклиф этилсам, албатта вазним ҳақида савол беришлари мени хафа қиларди. Натижада ўзимга бўлган ишончим камайиб, ташқи кўринишимдан уялишни бошладим", — дейди актриса Кейт Уинслет.
Фото: Фильмдан лавҳа
Кейт Уинслет, Титаник, Машҳурлик “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади