23:00 / 11.03.2024
291

Эмма Стоун “Энг яхши актриса” номинацияси учун “Оскар”ни олиш чоғида йиғлаб юборди

Эмма Стоун “Энг яхши актриса” номинацияси учун “Оскар”ни олиш чоғида йиғлаб юборди
Фото: Новий очаг
Эмма Стоун грек режиссёри Ёргос Лантимоснинг “Шўрлик бахтсизлар” фантастик фильмидаги ижроси учун рўйхатидаги иккинчи “Оскар”ни қўлга киритди.

Асар Аласдер Грэйнинг романига асосланган фантастик комедия бўлиб, фильмда актриса Белла Бакстер ролини ижро этган. Унинг режиссёри Ёргос Лантимос асли грецияликдир. Бош ролларни актёрлардан Марк Руффало, Уиллям Дефо ва Рами Юссеф ижро этган. Эмма Стоун фильмда туғилмаган чақалоғининг мияси кўчириб ўтказилган аёл ролини ўйнаган.

Фото: Новий очаг
“Энг яхши актриса” номзодлигида Эмма Стоуннинг рақобатчилари Аннетт Бенинг (“Наяд”), Лили Гладстоун (“Гулли ой қотиллари”), Кери Маллиган (“Maestro”) ва Сандра Хьюллер (“Қулаш анатомияси”) каби актрисалар эди. Бу ғалаба Стоун карьерасидаги иккинчи “Оскар”дир. Илгари у “Ла Ла Ленд” мусиқий фильмидаги роли учун ҳам “Оскар” олган эди.

Фото: Мавинк
Бундан ташқари, актриса икки марта “Иккинчи пландаги энг яхши актриса” номинациясида 2015 йилда “Birdman” ва 2019 йилда “Фаворитка” фильмлари учун номзод бўлган, аммо ғолиб бўлмаган.

Жорий йилда Эмма Стоун “Шўрлик бахтсизлар” фильми учун бир қатор мукофотларни, жумладан, BAFTA ва “Олтин глобус” ни қўлга киритди.

“Кўйлагим йиртилиб кетган эди! Менимча, бу Райан Гослиннинг Iʼm Just Ken қўшиғи пайтида содир бўлган”, — дея нутқини бошлади Эмма Стоун. У асосий рақиби Лили Гладстоунга мурожаат қилиб:

“Сиздек актрисага мен катта ҳурмат билан боқаман. Бирга ишлаш мен учун шараф”, — деди актриса ва кўзига ёш олди.

Фото: Мавинк
Эмма Стоун “Шўрлик бахтсизлар” фильмининг актёрларига, жумладан режиссёр Ёргос Лантимосга миннатдорчилик билдириб: “Бутун умрга совға бўлган Белла ролини берганингиз учун ташаккур”, — дейди.

Эмма Стоун ўз нутқининг охирида уч кундан кейин уч ёшга тўладиган қизи, ота-онаси ва турмуш ўртоғига раҳматлар айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Эмма Стоун “Энг яхши актриса” номинацияси учун “Оскар”ни олиш чоғида йиғлаб юборди