11:10 / 21.03.2024
117

Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм

Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм
Мазкур картиналарда аёлларнинг қанчалик кучли ирода соҳибаси, енгилмас қатъият эгаси эканлиги очиб берилган.

“Қаттиққўл хоним”

Андреа Сакс (Энн Хетеуэй) жуда истеъдодли журналист бўлиб, у мода журнали муҳаррири Миранда Пристлининг (Мерил Стрип) ёрдамчиси сифатида ишга киради. Машаққатли синовлар ва бошқаларнинг ёмон муносабатига қарамай, бош қаҳрамон буларнинг барчасини енгиб ўтади. Ушбу фильм олдига қўйган мақсадлар йўлида сабр-тоқат қилиш, қатъиятнинг ёрқин намойишидир.

“Заковат эгалари”

Ушбу фильм бежизга “Оскар”га номзод бўлмаган. Фильм воқеалари 1960 йилларда бўлиб ўтади, воқеалар содир бўладиган жой эса НАSА штаб-квартираси. Фильм ойга қадам қўйиш миссиясида муҳим рол ўйнаган уч афроамерикалик аёл ҳақида ҳикоя қилади. Бу аёллар нафақат ўз ишларининг бир қисми бўлган мураккаб вазифаларни, балки ирқчиликка доир муаммоларни ҳам енгиб ўтиши керак.

“Моана”

Ишбилармон ва иродали полинезиялик қиз ота-онаси у учун тайёрлаган йўлдан кўр-кўрона бормоқчи эмас. У оиласи ва қабиласининг хоҳишларини жасорат билан рад этишга қарор қилади ва халқини қутқариш учун йўлга чиқади. Йўл давомида Моана аждодлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлади.

“Гравитация”

Ушбу фильм 7 та “Оскар” ҳайкалчасига сазовор бўлган. Сандра Буллок ўзининг биринчи космик миссиясига фахрий астронавт Метт Ковалски (Жорж Клуни) билан борадиган доктор Райан Стоун ролини ўйнайди. Аммо иш пайтида фалокат юз беради. Бош қаҳрамонлар бутунлай ёлғиз қолишади, нажотга эса умид йўқ.

“Суфражист аёл”

Мазкур фильм, номидан кўриниб турибдики, ХIX аср охирида Буюк Британияда пайдо бўлган суфражистлар ҳаракатига бағишланган. Бу драма, биринчи навбатда, ажойиб актёрлар таркиби туфайли ҳам кўришга арзийди — бош ролни Кери Маллиган ижро этган, унинг ҳамкасблари истеъдодли Хелена Бонем Картер ва Мерил Стрип эди.

“Коко Шанель”

Сюжет Габриэлл Бонер (дизайнернинг ҳақиқий исми) ҳали машҳур дизайнерга айланмаган, эркаклар костюми ва кичкина қора кўйлак кийиб юрган пайтларни қамраб олади. Одри Тату ўйнаган Коко Шанель ўзига ишонган, истеъдодли ва жуда кучли қиз бўлиб чиқади.

“Шамол водийсидан келган Навсикая”

Умуман олганда, Хаяо Миязакининг деярли ҳар қандай асари аёллар учун қасидадир. “Шамол водийсидан келган Навсикая” кўпроқ шу мавзуга тўғри келади. Гап шундаки, фильм бош қаҳрамони стереотипик тарзда аёллик фазилатларига эга — у меҳрибон, ғамхўр ва атрофидагиларни севади. Аммо шу билан бирга, у дунёни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилишга журъат эта олади.

“Эрин Брокович”

Жулия Робертс ушбу фильмдаги бош роли учун “Оскар” олганди. Экранда у кўп болали ёлғиз онани гавдалантиради. Аксарият эркаклар унинг кийиниши ва етарлича таълим олмагани сабабли уни енгил қабул қилишади. Бироқ унинг туғма ақл-заковати, гўзаллиги, қатъияти ва ўзига ишончи қаҳрамонга нафақат ҳаётини тубдан ўзгартиришга, балки ҳеч бир эркак журъат эта олмайдиган улкан корпорацияга қарши чиқишга имкон беради.

“Ёввойи”

Шерил Страйд (Риз Уизерспун) жуда оғир вазиятга тушади — бир томондан у онасининг ўлимидан қайғураётган бўлса, бошқа томондан никоҳининг тўсатдан бузилиши туфайли аҳволи ёмонлашмоқда. Аёл пиёда сафарга чиқишга қарор қилади, бу унинг ҳаётини ўзгартириши ва унга янги куч бериши керак. Шерил Қўшма Штатлардаги энг узун ва энг қийин йўллардан бирини босиб ўтади ва руҳий азоб-уқубатлардан аста-секин тикланиб, қийинчиликларга дош беришга ҳаракат қилади. Аммо бу жараённи оғриқсиз деб бўлмасди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм