Хонзода Дўстова: “Аёллар эркаклардан ҳам кўпроқ пул топяпти” (видео)

Хонанда ва блогер Хонзода Дўстова "Чотки ТВ" лойиҳасига берган интервюсида бугунги кунда оила ва жамиятдаги аёл ҳамда эркакларнинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Санъаткорнинг аёллар иқтисодий мустақиллиги ҳақидаги мулоҳазалари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Хонзоданинг таъкидлашича, ҳозирги даврда кўплаб аёллар ўз меҳнати билан эркаклардан ҳам кўпроқ даромад топмоқда. Унинг фикрича, айнан шу ҳолат айрим аёлларда турмуш ўртоғига эҳтиёж йўқ деган қарашни шакллантирмоқда.
"Ҳозирги кунда аёлларнинг ўзи жуда кўп пул топяпти. Керак бўлса, эркаклардан ҳам кўпроқ даромад топяпти. Шунинг учун ҳам айрим аёллар эрини бир тийинга олмай қўйган. 'Менга эр керак эмас, фарзандим бор, ўзим ҳам уни бемалол боқаман', деган фикр пайдо бўлган. Лекин улар бир нарсани унутмаслиги керак — ҳар бир аёлнинг ҳаётида суянч бўладиган турмуш ўртоғи бўлиши муҳим. Ҳозир аёллар ҳаётида эрнинг ўрни йўқолиб бораётгандек", — деди у.
Интервюдан олинган ушбу парча ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Хонзода Дўстованинг фикрини қўллаб-қувватлаб, оилада эркак ва аёлнинг ўрни бир-бирини тўлдириши кераклиги ҳақида ўз қарашларини билдириб ўтишмоқда. Айрим кузатувчилар эса мавзу юзасидан турлича фикр билдирган.






























Изоҳлар 0
…