12 май куни Фредди Меркюри образини гавдалантирган ва бу роли учун “Оскар” мукофотини олган Рами Малек 43 ёшни қаршилади. Кино оламидаги энг машҳур мукофотлардан бирига қўшимча равишда, бу роль Рамига шахсий ҳаётида ҳам бахт келтирди. Қуйида актёрнинг ҳаёти ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва унинг иштирокидаги энг машҳур кинокартиналар ҳақида сўз боради.
Кўп миллатли оила
Рами Малек кўп миллатли оилада дунёга келган. Унинг ота-онаси Саид Малек ва Нелли Абдул Малек 1978 йилда Мисрдан АҚШга кўчиб ўтган. Ўша пайтда жуфтликнинг Ясмин исмли қизи бор эди. Орадан тўрт йил ўтиб уларнинг оиласида эгизак фарзандлар — Рами ва Сами дунёга келди.
Ҳозирда Рами Малекнинг опаси Ясмин тез ёрдам шифокори, эгизаги Сами Малек эса Лос-Анжелесдаги ўрта мактаб ўқитувчиси. Рами Малек оила аъзолари билан яхши муносабатда. “Оскар” мукофотини олган актёр онасини яхши кўриши ҳақида гапириб берган. Актёрнинг онаси ўғлининг актёрлик карьерасининг бошида, у билан бирга кастингга борган барча иштирокчиларга ширинликлар олиб келган.
Актёр саломатлиги билан боғлиқ кичкина муаммога дуч келса ҳам дарҳол опасига қўнғироқ қилади. Рами эгизак укаси билан дўст, улар тез-тез учрашиб, бирга вақт ўтказади.
Рами ва Сами мактабга боришдан олдин фақат араб тилида гаплашган, биринчи синфда инглиз тилини ўрганишни бошлаган. Ҳозирги кунда Рами Малек инглиз тилида равон гапиради, бироқ у барибир араб тилида яхшироқ сўзлашади.
Касб танлаш масаласи
Рами Малекнинг ота-онаси фарзандларининг таълим олишига катта эътибор беради. Улар катта ўғлини адвокат ёки шифокор бўлишини хоҳлайди. Аммо Рами болалигиданоқ актёр бўлишни орзу қилган.
Рами яқинларининг норозилигига қарамай, Эвансвил университетига қарашли коллежга ўқишга киради, у ерда тасвирий санъат сирларини ўрганади, лекин барибир актёр бўлиш, талабалар театри спектаклларида қатнашиш орзуси уни тарк этмайди. Ўғлининг саҳнада роль ижро этганини кўрган ота-она ўз хоҳишларидан воз кечади. Рами Малек 2003 йилда тасвирий санъат соҳаси бўйича бакалавр даражасини олади.
Рами Малек иштирокидаги энг яхши фильмлар
Кўплаб актёрлар сингари Рами Малек ҳам кинодаги карьерасини сериал ва фильмларда эпизодик ролларни ижро этишдан бошлаган. Унинг эътиборга молик биринчи роли “Музейдаги тун 2” комедиясидаги фиръавн образи эди.
Шундан кейин актёрга омад кулиб боқади. 2010 йилда Рами Стивен Спилберг томонидан суратга олинган “Тинч океани” драматик сериалда асосий роллардан бирини ўйнайди. Унга овоз берган Том Ҳэнкс ёш актёрнинг ижросидан шунчалик ҳайратда қолганки, у Малекни ўзининг продюсерлик проекти “Ларри Краун”га таклиф қилган, ушбу лойиҳада бош ролни Жулия Робертс ижро этган.
Режиссёр Сэм Эсмейл “Жаноб робот” номли муаллифлик сериалидаги бош роль қаҳрамонга актёр қидираётганида унинг рафиқаси, актриса Эмми Россум турмуш ўртоғига “Тинч океани” фильмида суратга тушган актёр Рами Малекни тавсия қилади.
Шундан кейин Рами Малек дунёни ўзгартиришга қарор қилган социопатик хакер Эллиот Алдерсон ролини ижро этади. Тўрт мавсум давомида актёр истеъдодининг деярли барча қирралари ва кўламини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Эллиот роли учун Рами бир нечта “Эмми” мукофотларига сазовор бўлган, шунингдек, “Драматик сериалдаги энг яхши актёр” номинациясида “Олтин глобус” мукофотига уч марта номзод бўлган.
Сериал билан параллел равишда Рами Малек фильмларда ҳам суратга тушган. Дастлаб актёр ўша даврнинг энг кўзга кўринган лойиҳаларидан бири бўлган “Капалак” драмасининг ремейкида, кейинчалик “Богемача рапсодия” лойиҳасида суратга тушади.
“Лўлилар қўшиғи” (“Богемская рапсодия”)
Актёр “Лўлилар қўшиғи” (“Богемская рапсодия”) лойиҳасида суратга тушиш таклифини қабул қилади. Одатда биографик фильм устида ишлашда бўлгани каби актёр бир мунча вақт ҳақиқий ҳаётда ҳам қаҳрамонининг ҳаёти билан яшаши керак эди. Рами Фредди Меркюри билан боғлиқ ҳар бир видео ва интервьюларни томоша қилади. У пианино чалишни ўраганди, мусиқачининг ҳаракатига тақлид қилиш учун хореограф билан ишлайди ва ҳатто Фредди Меркюрининг ўзига хос тишларига ўхшаш протез билан юради.
Меҳнатлар ўз самарасини беради. Рами 2019 йилги мукофотлар мавсумида “Лўлилар қўшиғи” фильмидаги роли учун тақдирланади. Лойиҳа эса кино тарихидаги энг юқори даромад келтирувчи мусиқий фильм бўлиб, уни ишлаб чиқаришга сарфланган маблағдан 20 баробар кўп даромад келтиради.
Роль танлаш
Рами Малек ролларни эҳтиёткорлик билан танлайди. У комедик ролларни ижро этишни ёқтирмайди, драмани афзал кўради, ремейклардан қочади, бироқ бундан истисно равишда актёр ўзини “Капалак” лойиҳасида синаб кўрди.
У кинодаги фаолиятининг бошида “24” сериалида террорчи ролини ўйнаган ва шундан кейин “араб = террорист” штампидан фойдаланадиган ҳар қандай роллардан воз кечади.
Актёр айнан шу нарсани “Бонд” фильми продюсерларига айтади — улар Рамига “Ўлим вақти эмас” фильмида Жеймс Бонднинг антагонистини ўйнаш таклифи билан мурожаат қилган. Рами Малек бу ролни ўйнайди, чунки унга ёвуз одам образини бутунлай бошқача талқин қилиш таклиф қилинади: актёр Люцифер Сафин исмли маняк образини гавдалантиради.
Рами Малекнинг шахсий ҳаёти
Рами Малек шахсий ҳаёти ҳақида кўп гапирмайди. Актёрнинг сўзларига кўра, бир пайтлар у ўзи билан бир коллежда ўқиган Кирстен Данстни севиб қолган.
“Жаноб робот” фильмининг суратга олиш жараёнида Рами сериалдаги партнёри, актриса Порша Даблдей билан учрашади. Жуфтлик 2017 йилда “Лўлилар қўшиғи” фильми устида иш бошланганида ажралишади ва Рами Малек Фредди Меркюрининг севгилиси ва кейинчалик энг яқин дўстига айланган Мери Остин ролини ўйнаган Люси Бойнтон билан учраша бошлайди.
Улар тадбирларга бирга боради, бироқ муносабатлари ҳақида изоҳ беришмайди. Актёр Палм-Спрингс кинофестивалининг тақдирлаш маросимида Люси Бойнтонга бўлган севгисини тан олади. Шундан кейин ҳеч нарса ўзгармайди: Рами Малек ва ўзидан 13 ёш кичик севгилисини турли тадбирларда ҳам, сайрларда ҳам бирга кўришади.
Мода тимсоли
Рами Малекни стилистлар ва мода журналистлари ҳам яхши кўради. У 2020 йилда Saint Laurent бренди баҳор-ёз коллекциясининг юзига айланади. Бундан ташқари, у нима кийишидан қатъи назар, ҳар доим ўта замонавий кўринади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди