Фото: Дзен
Фильм ва сериалларда ижобий қаҳрамонни гавдалантириш осонроқ, чунки барча мухлислар бош персонажни доим яхши кўради, фильм давомида унга ҳамдард бўлади. Асосий қаҳрамонга аксарият ҳолларда жуфт сифатида энг гўзал актрисалар танлаб берилади.
Салбий қаҳрамонларнинг тақдири эса кўпинча аввалдан аниқ бўлади ва томошабин унинг тезроқ мағлуб бўлиши ва ниятига етмаслигига умид қилади. Аммо шундай образлар борки, улар салбий характерига қарамай, томошабинни ўзига жалб қилади. Чунки бир томондан, қаҳрамоннинг нега бундай ҳолатга келиб қолганига изоҳ топилади ва мухлислар фильмнинг якунига қадар салбий инсоннинг тақдири ҳам бахтли якунланишини истайди.
Қуйида эътиборингизга турк сериалларида ёвуз образларни гавдалантирган, аммо кўплаб томошабинларнинг севимли қаҳрамонига айланган актёрларни тақдим этамиз.
Амир Кўзжиўғлу (“Севги изтироби”)
Фото: Дзен
“Севги изтироби” сериалидаги Амир роли Каан Урганжиўғлу учун ҳам шон-шуҳрат, ҳам томошабинларнинг нафратини олиб келди. Шу пайтгача драматик севги ҳикояси ҳақидаги сериални томоша қилган ҳар бир киши актёрнинг янги ролларига кўника олмайди. Актёр келишган, меҳрибон ва ёқимтой йигитларнинг ролини ўйнаса ҳам, улар барибир Каанни “Севги изтироби” сериалидаги ёмон қаҳрамон сифатида кўради.
Бутун сериал давомида у рафиқаси Ниҳонни қийноққа солади, уни таҳдид ва шантажлар орқали ўзига яқин тутади. Амир аёлининг унга бефарқлигини билса-да, бунга парво қилмайди ва ҳар сафар рақиби устидан муваффақият қозониш учун уринишларини давом эттиради. Бу воқеаларнинг барчасига қараб, мухлисларда нима учун бу қадар келишган ошиқ йигитга ҳеч бўлмаганда бир марта имконият бермаслик керак, деган фикр туғилади.
Оғир характерига қарамай, Амирнинг ўзига бўлган ишончи баланд, қатъиятли ва мард инсон. Унинг қаҳрамони мураккаб вазиятларда саросимага тушиб қолмайди ва ўз муаммоларини ҳал этиш учун доимо чора топишга уринади. Шу сабабли Амир образи ҳам миллионлаб мухлисларига эгадир.
Хорун (“Беқарор”)
Фото: Дзен
“Беқарор” сериалидаги Хоруннинг характери сериални жонлантириш ва унга ёрқин ранглар қўшиш учун ўйлаб топилган персонаждир. У ёқимли суҳбатдош ва келишган йигит қиёфасида сериалнинг 26-қисмида пайдо бўлади. Актёр ўзини тутиши ва харизмаси билан томошабинни жалб қилади.
Сюжетга кўра, узун бўйли, келишган, ҳазилкаш Хорун аввалги қилган барча нотўғри ҳаракатлари учун турмушга чиқишга мажбур бўлган Ярен Шадўғлунинг қўлини сўрайди. Ярен бундай никоҳга қарши чиқади ва куёвдан тез орада қутулади, деб ўйлайди. Аммо Хорун ўзига хос кучли характерли ва мақсадига эришувчи эркак бўлиб чиқади ва Яренни тинчлантиришга муваффақ бўлади. Салбий персонаж бўлса ҳам, Хоруннинг образи жуда ёқимли ва харизматик бўлиб чиққан.
Метин (“Ҳаром пул, ёлғон севги”)
Фото: Дзен
Қизиқарли севги саргузаштлари ва детектив ҳикоялар билан мухлисларни ўзига жалб қиладиган мазкур сериалда Метин образи товламачилик, одам ўғирлаш каби барча “ифлос ишларни” бажарадиган мафия вакили ролини ижро этади. Бир куни унга бадавлат қизларнинг марҳум отаси томонидан васият қилинган олмосларни қаерга яширганини аниқлаш ва меросхўрларни шантаж қилиш учун қизлардан бирини ўғирлаш вазифаси берилади.
Бироқ Метин ўзи асирга олган латофатли Нилуфарни севиб қолади ва натижада икки ўт орасида қолади. Бир томондан мафия берган топшириқни ўз вақтида бажариш керак бўлса, иккинчи томондан Метиннинг бутун умрга етарли севгиси туради. Шунда у ўзининг ғаразли ишларини давом эттиришга мажбур бўлади. Сериал давомида Метиннинг қандай қилиб жиноят кўчасига кириб қолганини билган мухлис қаҳрамонга чин кўнгилдан ачина бошлайди ва унга ҳамдард бўлади. Метин ролини ижро этган актёр Сайғин Сойсал ўз характерида эзгулик ва ёвузликнинг ички курашини аъло даражада акс эттира олди ва кўплаб томошабинлар меҳрини қозона олди.
Садик Мурат Колҳан (“Фи. Чи. Пи”)
Фото: Дзен
Садик Мурат Колҳан турли завод ва кемаларнинг эгаси, ҳар қандай муаммони ҳал қилиш учун жуда кўп пул ва алоқаларга эга қудратли шахс. У психотерапевт Ян Манаянинг дўсти бўлиб, уларни нафақат бизнес алоқалари, балки даҳшатли сир ҳам бирлаштиради. Кунларнинг бирида Ян Манай бу сир билан Садикни шантаж қила бошлайди ва Мурат Колҳанда бундай таҳдидни бартараф этишдан бошқа чораси қолмайди. У Манай ҳақида яширин маълумотларни йиғиш учун журналист Ўзгени ёллайди.
Садик Колҳам аввалига томошабинга хавфли, сирли ва ноаниқ шахс сифатида кўринади. Аммо ҳар бир эпизод билан унинг образи аста-секин очила бошлайди ва томошабин кўз ўнгида бутунлай бахтсиз ва ёлғиз қолган инсон пайдо бўлади.
Содиқ Колҳан ролини ижро этган актёр Усмон Сонант ўз қаҳрамонининг мураккаб характерини мукаммал тарзда етказиб бера олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди