Фильмларда ҳеч ким болалар ва ҳайвонлардек самимий рол ижро эта олмайди. Улар бир зумда ўзларининг беғубор ва очиқ образи билан томошабинлар эътиборини тортади. Болалар ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмагани туфайли фильмларда таклиф этилган ролни ўзларининг жажжи дунёқарашидан келиб чиқиб тушунади. Қуйида кўплаб кино ихлосмандлар қалбини забт этган ёш ижодкорлар иштирокидаги еттита турк сериалини таклиф қиламиз.
“Беқарор”
Берен Гйўкйилдиз ва Жансу Дере
Фото: Дзен
“Беқарор” мелодрамасидаги энг ёрқин роллардан бири, шубҳасиз, ёш актриса Эбрар Аля Демирбелега тегишли. У 2013 йилда туғилган. Кино оламига кириб келисгига унинг ота-онаси сабабчи бўлган. Эбрар илк марта экранларда гўдаклик пайтида чиққан.
“Беқарор” сериалидаги Эбрар ижро этган Гул образи қисқа вақтда катта аудиториянинг меҳрини қозонди. Мовий кўзли ва малла сочли бу гўзал қизалоқ кадрларда ишонарли тарзда ҳам кулади, ҳам йиғлайди.
Эбрар 2020 йил сентябрида 1-синфга чиқди. У ота-онаси билан Истанбулда яшайди ва суратга олиш ишлари эса Мардин шаҳрида бўлиб ўтган эди.
“Менинг онам”
Берен Гўкйилдиз ва Жансу Дере
Фото: Дзен
Берен Гўкйилдиз ёш бўлишига қарамай ўзининг фильмографиясига эга. Актриса иштирок этган муваффақиятли лойиҳалардан бири “Менинг онам” (2016) деб номланади.
Бу сериал ўзининг фожиали сюжети билан ажралиб туради. Унда кичик қизалоқ Мелекнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. У онаси ва ўгай отаси билан Бандирмадаги камбағал маҳаллада яшайди. Мелек ҳар куни ҳақорат ва калтакларга чидаб яшайди. Аммо унинг мактабига янги ўқитувчи келганида ҳамма нарса ўзгаради. Ота-она номига муносиб бўлмаган шахслар қўлида қолган бола хавф остида эканлигини тушунган мураббий, ўз ўқувчисини ўғирлаб кетишга қарор қилади. Шу тариқа ёш она Зейнеб асраб олган қизи Турна билан Истанбулда яшай бошлайди.
“Тўлин ой”
Алихан Туркдемир ва Жан Яман
Фото: Дзен
Жингалак сочли Алихан Туркдемир 2009 йилда туғилган бўлиб, у аллақачон тажрибали актёр сифатида шуҳрат қозонган, чунки унинг кино фаолиятида бир нечта телевизион лойиҳалар бор. Алихан спорт ўйинларини яхши кўради, айниқса футбол ва баскетбол билан мунтазам шуғулланади. Шунингдек, у актёрлик сабоқларини ҳам олган, шунинг учун Алихан камера олдида ишонч билан ҳаракат қилишига гувоҳи бўлишингиз мумкин.
“Тўлин ой” (2017) сериалида Туркдемир бош қаҳрамоннинг жияни Булут исмли бола образини ижро этган. Унинг қаҳрамони орзу қилишни яхши кўрадиган ва барча нарсага жуда қизиқувчан бола бўлади.
“Қалбим эшигини қоқ”
Ҳанде Эрчел, Майа Башол ва Керем Бурсин
Фото: Дзен
“Қалбим эшигини қоқ” сериали Туркияда ҳам, хорижда ҳам катта муваффақиятга эришишида ёш актёрларнинг ҳиссаси ҳам бор. Мафтункор қизалоқ Майа Башол Эда ва Серканнинг қизи — Кираз Болат ролини ижро этади. Қизалоқ учун бу рол идеал танлов эди, чунки у Эда (Ҳанде Эрчел) га ташқи жиҳатдан жуда ўхшар эди. Мазкур рол Майа фаолиятидаги дебют бўлиб, унда қизалоқ кўп ҳаяжонлангани бир оз сезилади.
“Кичик ёруғлик нури”
Азра Аксу ва Серай Кая
Фото: Дзен
2015 йилда туғилган Азра Аксу ёш бўлишига қарамай, турк телетомошабинлари орасида жуда машҳур. У сўнгги бир йилдан бери турли рекламаларда суратга тушган. 2022 йилда ёш актриса “Кичик ёруғлик нури” сериалида иштирок этди ва унда Гунеш образини ўйнаш топшириғи берилди. Унинг қаҳрамони руҳий жароҳатлар натижасида гапира олмайди ва барча ҳис-туйғуларини, кечинмаларини мимика, имо-ишора орқали билдиради. Ёш қиз учун бундай рол мураккаб бўлишига қарамай, Азра уни қойилмақом ижро этди.
2022 йилда “48-Олтин капалак” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди ва унда Азра Аксу “Энг яхши бола актёр” номинациясида ғолиб чиқди.
“Омонат”
Сила Туркўғлу ва Берат Рюзган Озкан
Фото: Дзен
2020 йилда намойиш этилган “Омонат” сериалида Яман ва Сеҳернинг севги ҳикояси ҳақидадир.
Йирик тадбиркор Яман акаларидан бири ва рафиқаси вафот этгач, яхши кўрган жияни Юсуф унинг қўлида қолади. Аммо марҳум акаси рафиқасининг синглиси Сеҳер ҳам жиянига васийликни даъво қилади.
5 ёшли Юсуф ролини Берат Рюзган Озкан ижро этган. Бундан аввал Берат ўз фаолиятини кўплаб реклама роликлари билан бошлаган. Ёш актёр “Омонат” сериалида ўз ролини жуда самимий ижро этди ва ўзининг қаҳрамони билан биргаликда катта бўлди.
“Қардошларим”
Айлин Акпинар ва Су Буржу Жошкун
Фото: Дзен
Мазкур сериалда оддий турк оиласининг турмуш тарзи, муаммоларга ечим топиши ва бахтли онларни ўзида акс эттиради. Сюжетга кўра, автоҳалокат туфайли ота-онасидан айрилган фарзандлар бир-бирининг дардига малҳам бўлиши, муаммоларни мустақил ҳал қилишига тўғри келади. Ушбу телелойиҳа янги ёш чеҳралар билан томошабинни таништиради.
Оиланинг кенжа фарзанди Эрен ролини иқтидорли актриса Айлин Акпинар ижро этади. 2021 йилда у Олтин капалак тақдирлаш маросимида ушбу роли учун мукофот олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади