Жеймс Кемерон “Аватар-3” сюжети ҳақида: “Анъанавий ёндашувдан қочамиз”

1 дақиқа ўқиш2.6K
Жеймс Кемерон “Аватар-3” сюжети ҳақида: “Анъанавий ёндашувдан қочамиз”
Фото: Deadline
Режиссёр Жеймс Кемерон Empire журналига “Аватар” фильмининг учинчи қисмини яратиш жараёни ҳақида интервью берди. Унинг сўзларига кўра, иккинчи сарлавҳаси “Олов ва кул” деб аталадиган фильм кутилмаган сюжет ва ранг-баранг воқеаларга бой бўлади.

Режиссёр франшиза барча учун қизиқарли бўлиши учун хавфли, аммо жиддий ўзгартиришлар киритишга қарор қилиш муҳим эканлигини таъкидлади. “Аватар”нинг биринчи ва иккинчи қисмида томошабинлар Пандоранинг ажойиб дунёси ва унинг турфа маданияти билан танишган бўлса, учинчи қисмда ушбу оламнинг янада мураккаб қирралари ёритилади ҳамда сюжетга чуқурроқ кириб борилади.

Жеймс Кемерон томошабинларнинг фильмдан катта ишлар кутишини билган ҳолда уларнинг ишончини оқлашни исташини, аммо фильмга янгилик киритиш масаласи ўзига хос мураккаб эканлигини тан олди:

“Агар сиз йирик ўзгаришларга олиб борадиган қарорни қабул қилишдан қўрқсангиз, вақтингизни ва пулингизни беҳуда сарфлайсиз, аммо, ҳатто бу ҳам етарли эмас — ҳар сафар анъанавий ёндашувдан қочиш ва шаблонларни бузиш керак бўлади”, дейди режиссёр.
Жеймс Кемерон “Аватар-3” сюжети ҳақида: “Анъанавий ёндашувдан қочамиз”
Фото: Empire
“Аватар: Олов ва кул” фильми жорий йил 19 декабрда экранларга чиқиши режалаштирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?