«Ҳайвонлар шаҳри»нинг учинчи қисми ҳам ишлаб чиқарилади

Дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларнинг меҳрини қозонган «Zootopia» анимацион франшизаси давом этади. Disney компанияси мультфильмнинг учинчи қисми устида иш бошланишини расман маълум қилди.
Янги лойиҳа «Zootopia 2»нинг катта муваффақиятидан сўнг ишлаб чиқаришга киришилган. Навбатдаги қисмда томошабинлар севимли қаҳрамонлар — жасур полиция ходими Жуди Хоппс ва айёр, аммо меҳрибон Ник Уайлднинг яна бир қизиқарли саргузаштларига гувоҳ бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирча Disney янги мультфильмнинг сюжети ва экранларга чиқиш санасини очиқламаган. Бироқ компания тақдимоти вақтида «Zootopia» олами янги қушлар дунёси билан кенгайиши мумкинлигига ишора қилинди.

Бу эса янги қисмда томошабинларни мутлақо янги қаҳрамонлар ва воқеалар кутиши мумкинлигини англатади.
«Zootopia 2» эса франшиза тарихидаги энг катта муваффақиятлардан бирига айланган. Мультфильм жаҳон прокатида қарийб 1,9 миллиард доллар даромад келтириб, анимацион фильмлар орасида юқори натижаларни қайд этган.






























Изоҳлар 0
…