13:05 / 01.02.2025
367

Самарқандлик 15 ёшли қиз қандай қилиб Озода Нурсаидованинг клипларида суратга тушган?

Самарқандлик 15 ёшли қиз қандай қилиб Озода Нурсаидованинг клипларида суратга тушган?
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидованинг “Лада” ва “Дилбарим” қўшиқларига ишланган клипларда бош қаҳрамонни гавдалантирган қиз “Менинг юртим” телеканалининг “Омон-омон” кўрсатувига берган интервьюсида ўзи ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram

— Менинг исмим Шабнам. Самарқанд шаҳриданман. Мактабнинг 9-синфида ўқийман. Болалигимдан санъатга жуда қизиқаман. Актриса бўлишни орзу қилганман. Самарқанддаги келинлик либослари салонида модел сифатида иш фаолиятимни бошлаганман. Ота-онам ушбу орзумни қўллаб-қувватлаб, менга ёрдам беришмоқда. Агар инсон яқинлари томонидан қўллаб-қувватланса, ҳар қандай орзусига эриша оларкан. Мактаб директоримизга, ўқитувчиларимга ҳам раҳмат айтаман. Чунки сёмкаларим чиқиб қолса, дарс қолдиришимга рухсат беришади. Қўшиқчиликка ҳам қизиқаман. Келажакда ушбу йўналишда ҳамда актёрликка ўқиш ниятим бор.

Шунингдек, Шабнам айнан Озода Нурсаидова билан ҳамкорликдан сўнг унга яна бир нечта клипларда рол ўйнаш бўйича таклифлар келиб тушган.

Фото: Instagram
— Кастингдан ўтиб, Озода Нурсаидованинг клипида суратга тушганимдан сўнг ижодий таклифлар кўпая бошлади. Шу ўринда Озода Нурсаидова ҳамда клип ижодкорларига ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. “Лада” ва “Дилбарим”дан кейин Ойбек Сангин ҳамда Жасур Мавлоновларнинг қўшиқларига ишланган клипларда суратга тушдим, дейди Шабнам.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият