“Муҳташам юз йил” сериалида кўтарилган учта муҳим мавзу...

2 дақиқа ўқиш5K
“Муҳташам юз йил” сериалида кўтарилган учта муҳим мавзу...
Фото: Kinoafisha.net
Бир қарашда “Муҳташам юз йил” сериали Усмонлилар империясининг тарихи, султон Сулаймон даврида бўлиб ўтган воқеалар фонида тасвирланган севги ҳикоясидек кўринади. Аммо сериалда замонавий воқеликка ҳам мансуб бўлган бир нечта муаммолар, жумладан, ижтимоий депривация, жамиятда аёлларнинг ўрни йўқлиги каби мавзулар кўтарилган, деб ёзади Дарё нашри.

Ижтимоий депривация
“Муҳташам юз йил” сериалида кўтарилган учта муҳим мавзу...
Фото: Kinoafisha.net
Бу тушунча инсоннинг жамият билан тўлақонли алоқада бўлиш имкониятининг чекланишини ёки йўқлигини англатади. Ижтимоий депривация натижасида инсон психологик, ҳиссий ёки иқтисодий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Султон ҳарамидаги барча қизлар жуда ёш вақтида ўз она ватанидан, оиласидан, дўстларидан мажбуран ажратиб қўйилган. Хуррам, Нурбону, Кўсем ва бошқа минглаб саралаб олинган аёллар бошқа ҳеч қачон уйига қайтмасликларини билгани учун ҳам кучли психологик жароҳатни бошдан кечиришган.

Патриархал жамиятда аёлларнинг ўрни
“Муҳташам юз йил” сериалида кўтарилган учта муҳим мавзу...
Фото: Kinoafisha.net
Усмонлилар империясида аёлларга берилган бир нечта имтиёзларга қарамай, улар эркакларга қараганда камроқ қадрланган. Бундай жамиятда аёллар учун асосий хавф шахсий эркинликнинг йўқлиги бўлган. Эркаклар аёллар ўрнига қарор қабул қилишган ва уларга ҳеч қачон танловни ўз қўлига топширмаган. Аввал ота-она қизининг тақдирини ҳал қилса, кейин бу ҳуқуқ эрларга ўтган.
“Муҳташам юз йил” сериалида кўтарилган учта муҳим мавзу...
Фото: Kinoafisha.net
Усмонлилар давридаги аёллар мустақил ҳаёт кечиришни ҳатто орзу ҳам қила олмаган. Улар пассив бўлишга, доим бўйсунишга маҳкум бўлган. Бунга қаши чиққан хотин-қизларнинг тақдири аянчли тугаган. Ушбу жамиятда омон қолиш учун аёллар шунчаки оқимга қарши сузмасликни ўрганган.

Аёллар бундай жамиятдаги мавқейини кўтариши қийин бўлган. Ҳатто давлат бошқаруви аёл киши қўлига ўца ҳам, қизларнинг мамлакатдаги қадр-қиммати ўзгаришсиз қолган.

Салбий муҳит
“Муҳташам юз йил” сериалида кўтарилган учта муҳим мавзу...
Фото: Kinoafisha.net
Ҳарамдаги аёлларнинг бир-бирига бўлган ҳасади ва нафратини қанчалик катта фалокатга олиб келишига яққол мисолдир. Хуррам султон учун муносиб рафиқа ва мусулмон она бўлишга ҳаракат қилган бир пайтда унинг қайнонаси Волида султон Хуррамни йўқ қилиш учун бор кучини ишга солди. Ёши катта аёл келини билан умумий тил топиш ўрнига, у билан уруш қилишни афзал кўрди. Илгари ўзининг қадр-қиммати ва донолиги билан танилган Волида султоннинг Хуррам билан бир дастурхонга ўтиришдан бош тортиши худди ўсмир қизнинг инжиқликларига ўхшар эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?