date
views 7 258

Таниқли актёр ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев вафот этди

Таниқли актёр ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев вафот этди
Фото: Instagram
8 февраль куни “Дўстлик” ордени соҳиби, эл суйган актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Telegram каналида хабар берилди.

Хусан Мусабоев “Ажойиб ҳаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Анора”, “Ҳаёт мамот”, “Мен бу мен”, “Ўғригина келин”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Жиблажибон”, “Алдамадим, ҳазиллашдим”, “Ана холос!”, “Супер хизматкор”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильмлардаги ўзига хос роллари билан томошабин меҳрини қозонган.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Таниқли актёр ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев вафот этди