Лола ўтмишда қолган турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйламаслигини айтди

  • 21 ноябрь 2016, 17:08
  • 7 182
  • Маданият
  • Лола ўтмишда қолган турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйламаслигини айтди

    Хонанда Лола «Билмайсан» деб ном олган таронаси кимга аталгани ҳақида сўзлаб берди. «Дарё» нашрининг ёзишича, қўшиқ Лоланинг турмуш ўртоғига аталмаган.

    «"Билмайсан" кимга аталгани кўпчиликни қизиқтиради. Улар қўшиқ собиқ турмуш ўртоғим учун куйланганини ҳам тахмин қилди», — дейди Лола.

    «Аммо бундай эмас. Мен унга атаб қўшиқ куйламайман, у узоқ ўтмишда қолган. Ҳозир эса ўз йўлим ва ўз ҳаётим бор. Мен бахтлиман! Бу қўшиқни ташлаб кетилиб, хиёнатга дучор бўлса-да, ҳали-ҳамон ўша инсонини севишда давом этаётган аёлларнинг қалб изтиробини ҳис этган ҳолда куйладим», — деб жавоб берган Лола.

    «Билмайсан» қўшиғининг премьераси 7 ноябрь куни бўлиб ўтганди. Олдинда Лолани «Истиқлол» санъат саройида 3 кунлик концерт дастури кутиб турибди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Лола ўтмишда қолган турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйламаслигини айтди